«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:48
ЎЗO‘Z

"Динамо" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Металлург"ни мағлуб этди

06 апр, 18:39 2 476 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Динамо" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Металлург"ни мағлуб этди Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Динамо" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.
19-дақиқада майдон эгалари комбинация ишлатиб рақиб жарима майдонига ёриб киришди, уни Ихтиёр Тошпўлатов гол билан якунлади. 29-дақиқада меҳмонлар станндарт вазиятни голга айлантиришди: Музаффар Музаффаров дарвозабондан қайтган тўпни кучли зарба билан дарвозага қайта жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг фаоллигида бошланди, бироқ бекободликларнинг ҳужумлари кескинроқ кўринди. 65-дақиқада Тумасян яқин масофадан кучли зарба берди, бироқ Ботирали Эргашев мезбонларни муқаррар голдан сақлаб қолди.

77-дақиқада Миркомил Лақоев мезбонларни яна олдинга олиб чиқиши мумкин эди, бироқ унинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. Сўнгги дақиқаларда мезбонар босимни оширишди ва бу самарасини берди.

Ҳакам томонидан қўшибберилган вақтда майдон эгалари иккинчи голни уришди. Лақоевнинг кучсиз зарбасини қайтаришда дарвозабон хатога йўл қўйди ва ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

"Динамо" - "Металлург" 2:1
Голлар:
Ихтиёр Тошпўлатов 19, - 1:0 (Амиржон Сафаров). Музаффар Музаффаров 28, - 1:1. Миркомил Локаев 90+1, - 2:1.

"Динамо": 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимхон Аъламхонов, 6.Акмал Холмуродов (Сирож Ҳамроев, 62), 10.Амиржон Сафаров, 16.Бобур Қосимов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Санжар Баратов (Қадамбой Нурметов, 68), 23.Сардор Эминов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов.
Захира: Шохруҳ Эшбўтаев, Аваз Агалиев, Жасур Азимов, Низом Норов, Воҳид Шодиев, Дамир Темиров, Дилмурод Каримов

"Металлург": 1.Зафар Сафоев, 5.Аббос Отахонов, 6.Иброҳим Йўлдошев (Сервер Жепаров, 61) (Муҳаммад Исаев, 73), 10.Исломбек Исоқжонов, 11.Баҳром Абдураҳимов, 17.Музаффар Музаффаров, 18.Шавкат Муллажонов, 28.Станислав Андреев, 30.Андрей Шипилов (Камолиддин Тожиев, 32), 55.Акбар Исматуллаев, 70.Сергей Тумасян.
Захира: Акмал Турсунбоев, Суҳроб Нуруллоев, Аброр Тошқўзиев, Зоҳид Абдуллаев, Дониёр Усмонов, Баҳодир Пардаев.
Огоҳлантиришлар: Музаффар Музаффаров 23, Ҳакимхон Аъламхонов 69, Муҳаммад Исаев 90, Сергей Тумасян 90.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Комил Расулов.
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Азизбек Эргашев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 0
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар