«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:28
ЎЗO‘Z

Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксга ўтмоқда

03 апр, 14:37 3 625 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксга ўтмоқда Фото: Google Images
Ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпиони, Рио Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев фаолиятини профессионал боксда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.

Сўнгги вақтларда -81 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этиб келаётган Мелиқўзиев куни кеча АҚШга жўнаб кетган. Бектемир Мелиқўзиев у ерда »Мир бокса» промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, мазкур промоутерлик компаниясида бугунги кунда ўзбекистонлик бир қатор боксчилар, жумладан Шаҳрам Ғиёсов (7 та жанг, 7 та ғалаба, 6 та нокаут), Муроджон Аҳмадалиев (5 та жанг, 5 та ғалаба, 4 та нокаут), Исроил Мадримов (2 та жанг, 2 та ғалаба, 2 та нокаут) ва Баҳодир Жалолов (5 та жанг, 5 та ғалаба, 5 та нокаут) шуғулланиб келишмоқда. Бектемир айнан мана шу компания билан шартнома тузаётган навбатдаги ўзбекистонлик спортчи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этувчи Осиё чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинган ва ундан Бектемир Мелиқўзиев ўрин олмаганди.
Бектемир, Мелиқўзиев, профессионал бокс




Мавзуга оид янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 141
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 127
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар