«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 00:00
ЎЗO‘Z

Келишилган ўйинлар можароси - ЎФА нимани яширмоқда?

03 апр, 07:12 3 510 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Келишилган ўйинлар можароси - ЎФА нимани яширмоқда? Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг ахлоқ қўмитаси «Навбаҳор» клубининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжоновни 50 миллион сўм жаримага тортди ва футболдаги фаолиятдан 5 йилга четлатди.

ЎФА сайти хабарига кўра, 40 ёшли мутахассис 2017 йилда «келишилган ўйинларни ташкил қилиш, жумладан, ўйин натижасига таъсир қилиш мақсадида «Навбаҳор»нинг бир қанча футболчиларини ўйинни сотишга ундаган».

Tribuna.uz манбаси маълумотига қараганда, Мўминжонов барча айбловларни инкор қилган ва ўзига қарши кўрсатма берганларни туҳматда айблаган.

ЎФА сайти хабарида Мўминжонов қайси футболчиларни ўйинни сотишга ундагани ҳақида маълумот йўқ. Аммо, «Сурхон» клубининг техник директори Шерзод Шарипов ахлоқ қўмитасига суриштирув жараёнида ёлғон кўрсатма бергани ва қўмитани қарор чиқаришда чалкаштиргани, шунингдек, «Сурхон» клуби сардори Дилшод Жабборов «Навбаҳор»нинг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжоновга келишилган ўйинларни ташкил қилишда ёрдам бергани ва футболчиларни ўйинни сотишга ундагани, шунингдек, қўмитанинг ёзма ва оғзаки сўровларига эътибор бермай, узрли сабабсиз қўмита йиғилишига келмагани ҳақида хабар бор. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам 2019 йил охирига қадар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган.

Қайд этиш жоизки, Мўминжонов билан деярли бир хил «қоидабузарлик» содир этган ва устига-устак, қўмитага кўрсатма беришдан бош тортган Дилшод Жабборовнинг жазоси нега енгил бўлганига ҳам изоҳ берилмаган.

Жазоланганларнинг икки нафари «Сурхон» номи билан боғлиқ бўлса-да, Термиз шаҳри клубининг бу ишларга алоқаси йўқ. Гап шундаки, 2019 йил мавсуми бошланишидан олдин, Илҳом Мўминжонов «Сурхон» клуби бош мураббийи қилиб тайинланган эди. Шундан сўнг, у билан «Навбаҳор» клубида ишлаган ходим ва футболчилар Термиз клубига ўтган. Уларнинг орасида Шерзод Шарипов ва Дилшод Жабборов ҳам бор.

2019 йил февраль ойида ЎФА Мўминжоновни «Азиз Турғунбоев иши» бўйича футболдаги фаолиятдан бир йилга четлатган эди. Шундан сўнг, у «Сурхон» клуби бош мураббийлигидан кетди.

Агар адашмасам, «Мўминжонов иши» - ўзбек футболидаги келишилган ўйинлар билан боғлиқ биринчи ишдир ва у айнан шундай қоидабузарлик учун жазоланган илк мураббийдир. Шу пайтгача, ЎФА қошида неча йиллар давомида келишилган ўйинларга қарши кураш қўмиталари, комиссиялари ишлаган бўлса-да, уларнинг бирортаси бундай қарор чиқармаган. Демак, ЎФАнинг бу қарорини фақат олқишлаш мумкин.

Аммо, танганинг иккинчи томони ҳам бор. ЎФА хабарида Мўминжоновнинг ўз футболчиларини қайси ўйинларни сотишга ундагани ҳақида маълумот йўқ. Ваҳоланки, ЎФА суриштирув ўтказган ва футболчилардан кўрсатма олган экан, бундай маълумотга ҳам эга бўлиши керак эди. Чунки ўйинни сотиш учун, уни сотиб олувчи, эвазига бир нарса таклиф қилувчи томон ҳам бўлиши керак. Хўш, ЎФА бу маълумотларни нега ошкор қилмаяпти?

Tribuna.uz манбалари маълумотига кўра, бу иш бўйича 10га яқин футболчи кўрсатма берган ва 2017 йилда юз берган бу воқеаларга фақат «Навбаҳор»нинг эмас, балки яна камида иккита клубнинг алоқаси бор. Улардан бири юқори ўринлар учун курашган, иккинчиси эса лигада жон сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Қайд этиш жоизки, мавсум якунига кўра бу вазифа «муваффақиятли» тарзда бажарилган ва клублар ўз мақсадига етган.

ЎФА келишилган ўйинларга қарши курашни изчиллик билан давом эттириб, даврани кенгроқ олиши, қинғир ишларга аралашган бу клублар бўйича ҳам суриштирув ўтказиши ва уларнинг номини ошкор қилиб, уларни ҳам жазолаши лозим эди.

Бу иккала клуб ҳозирги вақтда ҳам Суперлигада иштирок этмоқда. Агар уларнинг келишилган ўйинларга алоқаси борлиги исботланса, ноҳалол йўл билан қўлга киритган совринларидан маҳрум қилиниши, жаримага тортилиши, керак бўлса Суперлигадан тушириб юборилиши, жорий мавсумдаги очколаридан маҳрум қилиниши каби жазолар тайинланиши мумкин эди. Бундай амалиётни дунё футболида кўряпмиз.

Келишилган ўйинларга қарши кураш ҳар доим изчил олиб борилиши шарт. «Келишиб олиш»ни таклиф қилган ҳам, бу таклифни қабул қилган томон ҳам, хуллас занжирнинг барча қисми аниқланиши ва жазосиз қолмаслиги керак. Акс ҳолда у кўзланган самарани бермайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 0
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 0
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 75
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 47
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 93
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 157
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 0
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 0
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 4
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 11
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 36
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 21
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 8
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 31
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 14
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 60
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 15
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 65
  • Бўлимлар