Ўзбекистон терма жамоаси 29-31 март кунлари Грузияда ўтказиладиган Тбилиси Гран приси баҳсларида иштирок этиш учун жўнаб кетмоқда. Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада 54 та давлатдан келган 412 нафар спортчи иштирок этади.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси берган хабарга кўра, Ўктам Раҳмонов ва Адҳам Жамолов мураббийлигида терма жамоамиз Токио олимпиадаси учун рейтинг балларини тақдим этувчи турнирга қуйидаги таркиб билан йўл олган.