«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 16:56
ЎЗO‘Z

Баҳодир Жалолов апрель ойида навбатдаги жангини ўтказади

26 мар, 10:00 3 203 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баҳодир Жалолов апрель ойида навбатдаги жангини ўтказади Профессионал бокснинг супер оғир (+90,7 кг) вазн тоифасидаги рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик спортчи Баҳодир Жалолов (5-0, 5 КО) апрель ойида навбатдаги жангини ўтказади.

«10 апрель куни кейинги жангимни ўтказишни режа қилганмиз. Ҳозирча промоутерларим жанг бўлиб ўтадиган манзил ва рақиб бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Имкон қадар рейтинги баланд боксчига қарши жанг қилмоқчиман», дея Жалоловнинг сўзларини келтирган GoSport.uz.

10 апрель куни Нью-Йоркдаги «Sony Hall» саройида бўлиб ўтадиган бокс кечасида профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган яна бир ўзбекистонлик боксчи Хуршидбек Норматов (7-0, 3 КО) ҳам навбатдаги жангини ўтказади.

Норматов 6 раундлик жангда иштирок этса, Баҳодир Жалолов 8 раундлик жанг ўтказишни режалаштирган. Ҳозирча иккала боксчининг ҳам рақиблари маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Жалолов сўнгги марта 15 март куни (Тошкент вақти билан 16 март) Калифорнияда Вилли Ҳарвейга (3-2-1, 3 КО) қарши рингга чиқиб, 2 раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Норматов сўнгги марта 2018 йилнинг 21 июль куни америкалик Алекс Гайтанга (5-2, 2 КО) қарши рингга чиқиб, рақибини 6-раундда нокаутга учратганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 67
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 133
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 84
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 69
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 363
  • Бўлимлар