«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:20
ЎЗO‘Z

“Локомотив” Италиянинг “Рома” клуби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

20 фев, 14:33 4 006 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Локомотив” Италиянинг “Рома” клуби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” футбол клуби ўз олдига юқори ўринларни қўйиш билан бирга ҳар томонлама етакчи бўлиш мақсадида ўз инфратузилмаси, академия, маркетинг ва стадионда мухлисларга қулайлик яратиш бўйича ҳам ишлар олиб бормоқда.

Куни кеча “Локомотив” ПФК бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов Италиянинг “Рома” клуби бош директори Мауро Балдиссони таклифига биноан клуб офисига ташриф буюрди. Бу учрашувдан асосий мақсад айни дамда “Рома” футбол академиясига раҳбарлик қилаётган Франческо Тотти ва яқин кунларда қурилиши бошланадиган “Локомотив” футбол академияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу билан бирга “Локо” сафида етишиб чиқаётган ёш, истеъдодли футболчиларни малака ошириш учун Римга юбориш, мураббийлар учун дастурлар ва амалий қўлланмаларни тақдим этиш, маркетинг соҳасини ривожлантириш, италияликлар тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш ҳисобланади.

Учрашув давомида Тўлабек Акрамов аввало ўзбек футболи эришаётган ютуқлар, Профессионал футбол лигаси томонидан амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар ҳамда “Локомотив” жамоаси ҳақида маълумот берди. Римликлар бош директори Мауро Балдиссони ва клубнинг ривожланиш стратегияси бўйича директори Алекс Зекка “Рома” футбол клуби, академия, мухлислар билан ишлаш, маркетинг соҳалари ҳақида маълумот бериб ўтишди.

Балдиссони италияликлар Хитой ва АҚШда қурилган “Рома” футбол академиялари тўғрисида фикр юритиб, Ўзбекистонда “Локомотив” билан ҳамкорликда ишлаш таклифи жудаям фойдали эканлиги ҳамда Ўрта Осиё футбол бозорига анчадан бери қизақаётганини таъкидлаб ўтди.

“Рома” бош директори ҳамкорликнинг дастлабки босқичида “темирйўлчилар” мураббийлари ва бир нечта истеъдодли футболчиларни малака ошириш учун Италияга таклиф этди. Шу билан бирга халқаро ҳомийларни жалб этиш, улар билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш борасида ўз таклифларини берди.

Ўзаро суҳбатдан сўнг Тўлабек Акрамовга “Рома” футбол клуби уй стадиони, клуб базаси, расмий дўконлар фаолияти таништирилди.
Жудаям самарали ўтган учрашувда томонлар клублар ўртасида алоҳида стратегия бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 72
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 55
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 234
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар