Бугун футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтади.
Унда Япония терма жамоаси Қатар термаси билан мусобоқа чемпионлиги учун кураш олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, Япония ярим финалда Эрон терма жамоасига қарши кечган ўйинда араблар дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, финалга йўл олганди.
Қатар терма жамаоси эса мусобақа мезбони БАА термасини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини нақд қилганди. Маълумот учун, финал баҳсини ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқаради.
Осиё Кубоги—2019 1 февраль, жума Финал баҳси Япония—Қатар 19:00