«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 03:46
ЎЗO‘Z

Нурмагомедов жамоаси аъзолари жазо муддати тугамагунча октагонга қайтмайди

31 янв, 06:58 3 284 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нурмагомедов жамоаси аъзолари жазо муддати тугамагунча октагонга қайтмайди Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, Конор Макгрегор билан жангдан кейин чиққан можаро учун 9 ойга мусобақалардан четлатилган Хабиб Нурмагомедов ноябрда октагонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда унинг менежери Али Абдулазиз ESPN спорт каналида Ариэл Хельвани билан суҳбатда маълум қилди.

Хабиб Макгрегорга қарши сўнгги жангини Лас-Вегасда (Невада штати) ўтказган.
Невада штати атлетик комиссияси можаро юзасидан чиқарган қарорга кўра, Хабиб жамоасининг можарода иштирок этган икки аъзоси – Зубайра Тухугов ва Абубакр Нурмагомедов бир йилга мусобақалардан четлатилган. Хабибнинг ўзига эса 9 ойлик четлатилишдан ташқари, 500 минг долларлик жарима солинган.

Хельванининг маълум қилишича, Хабиб UFC бош қароргоҳи жойлашган Невада штатида бошқа жанг ўтказмайди. Унинг кейинги жанги Нью-Йоркдаги Мэдисон-сквер-гарденда ўтиши мумкин.

“Хабиб Невадада бошқа жанг ўтказмайди, чунки унинг инилари жуда қаттиқ жазоландилар”, деб айтган Али Абдулазиз.
Шунингдек, Хабиб жамоаси аъзолари жазо муддати якунланмагунча октагонга қайтмаслиги ва уларнинг ҳар бирига солинган 25 минг долларлик жаримани тўлаб беришини айтган.

Шунингдек, можаронинг яна бир иштирокчиси – Конор Макгрегор 6 ойга четлатилган ва 50 минг долларлик жаримага тортилган.
Хабибнинг менежери Макгрегорга жуда оз миқдорда жарима солингани учун комиссия чиқарган қарорни адолатсиз деб атаган.
Конорнинг ўзи эса қарорга қаршилик билдирмаган. Спортчиларнинг дисквалификация муддати 10 октябрдан бошлаб ҳисобланади ва шу тариқа ирландиялик апрелдаёқ яна октагонга қайтиши мумкин.

“Комиссияга адолатли қарор учун миннатдорлик билдираман. Мен ўша кеча рақибимнинг яқинлари билан уришишни истамагандим, шундай чиқди. Қайтишимни интиқлик билан кутиб қоламан”, деб ёзган ирландиялик твиттерда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 53
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 264
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар