«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 03:03
ЎЗO‘Z

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги рақиби америкалик енгилмас боксчи бўлади

18 янв, 17:34 4 312 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги рақиби америкалик енгилмас боксчи бўлади Жорий йилнинг 15 февралида профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган Шоҳжаҳон Эргашев (15-0-0, КО14) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Мазкур жанг Канзас штатидаги (АҚШ) Малван шаҳрида ўтказилади.

10 раунд этиб белгиланган қарама-қаршилик кечанинг асосий тўқнашувларидан бўлади. Унда нокаутчи Шоҳжаҳонга ушбу вазннинг яна бир номдор вакили америкалик енгилмас боксчи Микал Фокс рақиблик қилади. Бу боксчи шу вақтга қадар 19 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган. 5 таси нокаут.

Шунингдек, яна бир қизиқарли жангда енгилмас Томас Патрик (25-0-0) ва Жесси Анхел Эрнандес (12-1-0) ўзаро куч синашади.

Кечанинг шу икки жанги иштирокчилари ҳисобида умумий 71 ғалаба ва атиги 1 мағлубият бор. Мазкур жанглар ShoBox телеканали орқали намойиш этилади.

– Шоҳжаҳон Эргашев энг кучли боксчилардан бири. У енгилмас, тажрибали ва ҳал қилувчи боксчи Микал Фокс билан куч синашади. Ажойиб жанг. Ғолиб ярим ўрта вазн тоифасида энг яхшилардан бири номини қўлга киритади, – дейди Salita Promotions президенти Дмитрий Салита. – Асосий тўқнашув супер оғир вазнда жаҳон чемпионлигига даъвогарлик учун бораётган икки номдор боксчи ўртасида ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 53
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 264
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар