«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:58
ЎЗO‘Z

Осиё Кубоги плей-офф жуфтликлари ҳақида (батафсил)

16 янв, 23:47 3 804 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Осиё Кубоги плей-офф жуфтликлари ҳақида (батафсил) Учинчи турдан ўрин олган дастлабки ўйинлар ўтказилди. Унга кўра, мусобақага мезбонлик қилаётган БАА терма жамоаси гуруҳда пешқадамлигини расмийлаштиришга кўмак берган дурангга Таиландга қарши баҳсда имзо чекди. Нариги тўқнашувда эса Баҳрайн Ҳиндистонни ранжитди ва Осиё Кубогидаги илк ғалабасини нишонлади. Натижада "A" гуруҳида БАА (5) пешқадам, Таиланд (4) иккинчи ўрин соҳиби сифатида нимчорак финал йўлланмасига эгалик қилди. Баҳрайн ҳам ўз активидаги очколар сонини 4тага етказиб, энг яхши тўртта учинчи ўрин эгаларига бериладиган йўлланмадан бири аллақачон расмийлаштириб бўлди. Чунки қолган беш гуруҳнинг тўрттасида учинчи ўрин соҳиблари ҳисобида охирги турдан аввал 0 очкодан мавжуд.

"B" гуруҳида ҳам барча нарса маълум бўлди. Голларга бой ўтган баҳсда Австралия Сурияни катта қийинчилик билан бўлсада мағлуб этди ва иккинчи ўринни мустаҳкамлади. Гуруҳ пешқадамлигини аллақачон ҳал этган Иордания учинчи турга қадар гуруҳ аутсайдери бўлган Фаластин билан нурсиз дурангга рози бўлди. Натижада Сурия гуруҳда охирги, Фаластин эса 2 очко билан учинчи ўринда қолди. Энг қизиғи, гуруҳда 2 очко тўплаган Фаластинда назарий жиҳатдан 3-ўринга бериладиган тўртта йўлланмадан бирини қўлга киритиш имконияти мавжуд.

Бугун "C" гуруҳида охирги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Гуруҳ етакчилари ўртасидаги баҳсда пешқадам номи маълум бўлди. Жанубий Корея Хитойга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва "квартет"ни якка ҳоким сифатида тугатди. Хитой эса иккинчи ўрин билан нимчорак финалда Таиландга рўбару келди. Жанубий Кореянинг рақиби эса "A,B,F" гуруҳларидан чиқадиган учинчи ўрин соҳиби бўлиши мумкин. Гуруҳдаги охирги баҳсда Қирғизистон терма жамоаси Филиппин устидан ишончли ғалабани тантана қилди ва нимчорак финалга чиқиш имкониятларини кескин оширди. Учинчи ўрин билан чиқадиган тўртта йўлламадан бири айнан Қирғизистонга насиб этиши мумкин. Ҳозирча ушбу лимитдан Баҳрайн фойдаланиб бўлди. Қирғизистон эса "B" гуруҳида учинчи бўлган Фаластиндан кўра яхши натижа қайд этди.

"D" гуруҳида ҳам учинчи тур ўйинлари якунланди. Унда гуруҳ етакчилари - Эрон ва Ироқ ўртасидаги баҳсда ғолиб номи аниқланмади. Голлар нисбатига кўра Эрон гуруҳни пешқадам сифатида тугатди. Ироқ эса иккинчи ўрин соҳибига айланди. Вьетнам жамоаси Яман устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди. Бу эса Қирғизистонга қўл келди. Айнан Вьетнамнинг Яман устидан 3 тўп фарқи билан ғалаба қозона олмагани туфайли Қирғизистон учинчи ўрин билан йўлланмага эга бўладиган 4 та лимитдан иккинчисини ўз фойдасига ҳал этди. Вьетнамда ҳам нимчорак финалга йўл олиш имконияти сақланиб турибди. Бу кўп жиҳатдан "E" ва "F" гуруҳидаги аутсайдерларнинг ўзаро учрашувига боғлиқ.

"E" ва "F" гуруҳларида эртага охирги тур ўйинлари бўлиб ўтади.


Плей-офф сеткаси қуйидагича кўриниш олган:

Нимчорак финал жуфтликлари:
37-ўйин: Иордания - 3-ўрин соҳиби (A-Баҳрайн, C-Қирғизистон, D)
38-ўйин: Таиланд - Хитой
39-ўйин: Эрон - 3-ўрин соҳиби (B,E,F)
40-ўйин: Ўзбекистон/Япония - Саудия Арабистони/Қатар
41-ўйин: Австралия - Япония/Ўзбекистон
42-ўйин: БАА - 3-ўрин соҳиби (Қирғизистон,D,E)
43-ўйин: Жанубий Корея - 3-ўрин соҳиби (B,F)
44-ўйин: Қатар/Саудия Арабистони - Ироқ

Чорак финал:
45-ўйин: 37-ўйин жуфтлиги ғолиби - 40-ўйин жуфтлиги ғолиби
46-ўйин: 38-ўйин жуфтлиги ғолиби - 39-ўйин жуфтлиги ғолиби
47-ўйин: 43-ўйин жуфтлиги ғолиби - 44-ўйин жуфтлиги ғолиби
48-ўйин: 42-ўйин жуфтлиги ғолиби - 41-ўйин жуфтлиги ғолиби

Ярим финал:
49-ўйин: 46-ўйин жуфтлиги ғолиби - 45-ўйин жуфтлиги ғолиби
50-ўйин: 47-ўйин жуфтлиги ғолиби - 48-ўйин жуфтлиги ғолиби

Финал:
51-ўйин: 49-ўйин жуфтлиги ғолиби - 50-ўйин жуфтлиги ғолиби

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 6
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 5
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 40
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 42
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 24
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 14
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 6
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 5
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 9
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 85
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 54
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 40
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 42
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 24
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 310
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 86
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 104
  • Бўлимлар