«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 12:57
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қайси хорижлик мураббий бошқариши аниқ бўлди

16 янв, 20:10 4 012 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қайси хорижлик мураббий бошқариши аниқ бўлди Сербиялик мутахассис Любинко Друлович Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий қилиб тайинланади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ, ЎФА олимпия терма жамоасини бошқариш учун 4 нафар мутахассис номзодини ўрганиб чиқаётгани ва Друловичдан ташқари уларнинг ичида италиялик Массимо Фиччаденти, испаниялик Хуан Санчес Македа ва хорватиялик Ненад Грачан борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Якуний қарорга кўра, бу лавозим 50 ёшли Друловичга топшириладиган бўлди. Унинг олдига Токио – 2020 олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилади. Друловичнинг мураббийлар штабига ватандошлари Завиша Милославлевич ва Небойса Топалов ҳам киритилади.

Маълумот ўрнида, Любинко Друлович 1968 йилда туғилган. Мураббийлик фаолиятида Анголанинг «Агошту», Сербиянинг «Партизан» клубларини, Сербия ва БАА ўсмирлар терма жамоаларини, Македония терма жамоасини бошқарган. Сербия U19 билан Европа чемпионатида ғалаба қозонган, БАА U19 билан жаҳон чемпионатига чиққан. 2013 йилда Сербиянинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2019 йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Қуръага кўра, ҳамюртларимиз Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон олимпиячилари билан F гуруҳидан ўрин олган. Саралашдан ўтган жамоалар 2020 йил 8-26 январь оралиғида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Унда 16та жамоа иштирок этади, 1-3 ўринни қўлга киритганлар Токио - 2020 олимпиадасида қатнашиш имконига эга бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мадримов—Кроуфорд оқшомида Шаҳрам Ғиёсов ҳам рингга кўтарилади 18 мая, 09:05 64
  • Хави энг катта хатосини тан олди 18 мая, 08:11 99
  • Туркия чемпионати. Турғунбоев супер гол урган ўйинда "Сивасспор" ишончли ғалабани қўлга киритди 18 мая, 07:00 145
  • Хави катта умидлар билан олиб келинган юлдузни нега ўйнатмаганини айтди 17 мая, 22:39 238
  • “Барса”да ўйнаган футболчи Файзуллаевни қанчага трансфер қилиш мумкинлигини айтди 17 мая, 22:15 461
  • Бокс. 11 нафар боксчимиз Хабаровскдаги турнир финалига чиқди 17 мая, 22:00 170
  • Сўнгги янгиликлар
  • Малайзия бош вазири Самарқандга жўнаб кетди 18 мая, 11:12 9
  • Путин: Россия ва Хитой янги газ қувурини қуради 18 мая, 10:25 64
  • Ўзбекистон автомобил бозорида Trade-up дастури жорий этилади 18 мая, 09:32 53
  • Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди 18 мая, 09:26 48
  • Мадримов—Кроуфорд оқшомида Шаҳрам Ғиёсов ҳам рингга кўтарилади 18 мая, 09:05 61
  • Хави энг катта хатосини тан олди 18 мая, 08:11 98
  • Европа ҳудудида Россиянинг «РИА Новости», «Известия» ва «Российская газета» нашрлари тақиқланди 18 мая, 07:43 33
  • Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммага таниш 18 мая, 07:19 156
  • Туркия чемпионати. Турғунбоев супер гол урган ўйинда "Сивасспор" ишончли ғалабани қўлга киритди 18 мая, 07:00 144
  • Берлиндаги Apple дўконига қизил бўёқ сепиб кетишди 18 мая, 06:42 67
  • АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Саудия Арабистони ва Исроилга боради 18 мая, 06:00 29
  • Украина ракеталари Қримда турган Россия ҳарбий самолётларини йўқ қилди 18 мая, 00:41 373
  • Бўлимлар