«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 04:29
ЎЗO‘Z

Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистон муддатидан олдин плей-оффга чиқиши мумкин

13 янв, 12:28 3 439 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистон муддатидан олдин плей-оффга чиқиши мумкин Ҳафта билан бирга Осиё Кубогида гуруҳ босқичининг 2-тури ҳам якунига етиб бормоқда. Бугун навбатдаги босқич масаласини ҳал этган жамоалар сони ўнтага яқинлашиши мумкин.

«E» гуруҳи
Тошкент вақти билан соат 16:00да КХДР – Қатар ўйини кун учрашувларини бошлаб беради. Тўрт йил олдинги Осиё Кубогида ушбу иккала жамоа ҳам бирорта очко йиға олмай, ўз гуруҳларида сўнгги ўринни олган эди. Қатар бу гал плей-оффга чиқишга яқин турибди: Феликс Санчес жамоаси ҳафта ўртасида Ливан билан баҳслашиб, 65-дақиқадан кейин рақиб дарвозасига икки марта йўл топа олди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шимолий Корея эса Саудия Арабистонидан 0:4 ҳисобида енгилди. Корейсларга иккинчи турда ҳам осон бўлмаслиги аниқ, чунки Қатарни дуранг натижа ҳам кейинги босқичга олиб чиқади.

16:00. КХДР – Қатар
17 январь: Саудия Арабистони – Қатар, Ливан – КХДР

«F» гуруҳи
Соат 18:30дан бошлаб Уммон ва Япония терма жамоалари Абу Дабида, 21:00да эса Туркманистон ва Ўзбекистон Дубай шаҳрида ўзаро баҳсга киришади. Ўзбекистон термаси ҳимоячиси Егорь Кримец ўтган ўйиндаги қизил карточка сабаб бу турни ўтказиб юборади. Марказий Осиё дербисини мезбон БАА вакили Аммор Ал–Женейби бошқариб бориши белгиланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ҳозирга қадар 9 маротаба куч синашган бўлиб, улардан 7тасида ўзбекистонликларнинг қўли баланд келган; бир баҳсда дуранг қайд этилган, яна бир учрашув Туркманистон фойдасига ҳал бўлган. Тўплар нисбати – 20:5.

18:30. Уммон – Япония
21:00. Туркманистон – Ўзбекистон

17 январь: Уммон – Туркманистон, Япония – Ўзбекистон

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Иордания, Хитой, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Эрон ва Ироқ каби терма жамоалар гуруҳ босқичидан чиқиш вазифани уддалаб бўлишди. Бугун улар қаторига Қатар, Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари қўшилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 23
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 23
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 73
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 43
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 56
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 280
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 36
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 12
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 49
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 23
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 23
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 73
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 67
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 18
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 59
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 48
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 43
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 95
  • Бўлимлар