«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:44
ЎЗO‘Z

Макгрегор Мэйвезернинг ғалабасига муносабат билдирди

01 янв, 19:13 3 469 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Макгрегор Мэйвезернинг ғалабасига муносабат билдирди Аралаш йўналиш (ММА) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор америкалик кичик Флойд Мэйвезернинг япониялик Тенсин Насукава устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди. Макгрегор бу ҳақда Twitter’даги саҳифасида ёзган.

«Бу тўққиз миллион доллар (Насукава билан жанг учун Мэйвезернинг гонорари) сени менинг рўйхатим юқори қисмида узоқ вақтга ушлаб турмайди, йигитча», - дея ёзган ирландиялик.

Макгрегор гап қайси рўйхат ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган. У ёзувга #Forbesy хештегини қўйди. Эҳтимол, жангчи Forbes рўйхатини назарда тутган. Йил якунларига кўра, Forbes Мэйвезерни дунёда энг кўп ҳақ тўланадиган спортчи (285 миллион доллар) деб топди. Макгрегор 99 миллион доллар билан рейтингнинг тўртинчи поғонасидан жой олди. Боксчидан ташқари, у Лионель Месси (111 миллион) ва Криштиану Роналдуга (108 миллион) имкониятни бой берди.

31 декабрь куни Японияда кикбоксчи Насукава билан бўлиб ўтган жанг учун Мэйвезер тўққиз миллион доллар ишлаб олди. Бокс қоидалари бўйича ўтказилган баҳс биринчи раундда якунланди. Америкалик рақибини уч марта нокдаунга учратди, шундан сўнг Насукаванинг жамоаси жангни тўхтатишга қарор қилди. Қарама-қаршилик натижаси спортчилар расмий статистикасида қайд этилмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 106
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 222
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 140
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 61
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 212
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар