«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 03:29
ЎЗO‘Z

ОФК: Одил Ҳамробеков – эътиборга арзигулик футболчи

17 дек, 21:25 3 773 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОФК: Одил Ҳамробеков – эътиборга арзигулик футболчи Осиё футбол конфедерациясининг расмий сайти www.the-afc.com Осиё Кубоги олдидан иштирокчи терма жамоалар таркибида порлаши кутилаётган футболчилар ҳақида туркум мақолалар эълон қилиб бормоқда. Бу сафар ОФК сайти Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробековга эътибор қаратди. Қуйида эътиборингизга ОФК сайтида эълон қилинган мақоланинг таржимасини ҳавола қиламиз:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг 7-Осиё Кубоги ҳисобланган БААда бўлиб ўтадиган мусобақада бир қатор футболчилар қатори Одил Ҳамробековга ҳам катта умид боғламоқда.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ўтказилган барча Осиё Кубоги мусобақаларида иштирок этган. Уч марта чорак финал ва бир марта (2011 йилда) ярим финалга қадар етиб борган. Эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги финалига йўл олмоқчи.

МТЖдаги дебют

Одил Ҳамробеков 2017 йил миллий терма жамоа таркибида БААга қарши ўйинда дебют қилган бўлиб, шу пайтга қадар "Оқ бўрилар" таркибида 9та ўйинда майдонга тушган.

Ярим ҳимоячи шу йил январда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида мусобақанинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилганди.

Ўйин услуби

22 ёшли Одил Ҳамробеков майдонни яхши кўра олади, рақиблари ўйинини аъло даражада ўқийди. У ярим ҳимоя, таянч ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғида ўйнай олади.

Ишончли тарзда ҳимоялана олиш унинг ягона ютуғи эмас. Ҳамробеков ҳужумларга ҳам фаол қўшилади, ўйин темпини назорат қилиши мумкин. Керак пайтларда совуққонлик билан ҳаракат қила олади.

Одил Ҳамробеков

Фуқаролиги: Ўзбекистон
Туғилган санаси: 13.02.1996
Позиция: Ярим ҳимоячи
Ҳозирги клуби: "Насаф" (Ўзбекистон)
Аввалги клуби: Йўқ

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги ўйинлари тақвими:

Ўзбекистон - Уммон
"Шаржа" стадиони, Шаржа
Ўйин санаси: 9 январь, 18:30

Ўзбекистон - Туркманистон
"Ар-Рашид" стадиони, Дубай
Ўйин санаси: 13 январь, 21:00

Ўзбекистон - Япония
"Шайх Халифа" стадиони, Ал-Айн
Ўйин санаси: 17 январь, 18:30




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 36
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 76
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 25
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 67
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 53
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 24
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 22
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 36
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 36
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 63
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 76
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 38
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 25
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 67
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 133
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 53
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 65
  • Бўлимлар