«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 06:39
ЎЗO‘Z

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 4-жангини ҳам нокаут билан якунлади

09 дек, 10:49 3 969 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 4-жангини ҳам нокаут билан якунлади Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Баҳодир Жалолов бугун ўзининг навбатдаги жангида рингга кўтарилди.

АҚШнинг Калифорния штати Ла Пуэнте шаҳридаги «Industry Hills Expo Center» мажмуасида ўтказилган жангда Жалоловга америкалик Валентин Маркес рақиблик қилди.

Баҳодир Жалолов жангнинг биринчи раундидаёқ Маркесни нокаутга учратди ва фаолиятидаги тўртинчи жангни ҳам муддатидан олдин якунлади.

Қайд этиш кераакки, аввалига Баҳодир Жалоловнинг тўртинчи жанги 6 декабрь куни ўтказилиши керак эди, аммо унинг рақиби тиббий кўрикдан ўта олмагач, жанг бекор қилинганди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик бу боксчининг проффессионал рингда ўтказган жанглари сони тўрттага етди. У барча жангларини нокаут билан якунлаган. Валентин эса проф рингда 10та жанг ўтказган. Бешта жангда ғалаба (2таси нокаут билан) қозонган, 5та жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. Баҳодир Жалоловга қарши баҳсда у фаолиятидаги илк нокаутини қабул қилиб олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 186
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 73
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 329
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 226
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 185
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 72
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 328
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар