«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 14:46
ЎЗO‘Z

Муроджон Аҳмадалиев амалдаги жаҳон чемпионини жангга чорлади

06 дек, 17:07 4 208 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муроджон Аҳмадалиев амалдаги жаҳон чемпионини жангга чорлади Профессионал бокснинг супер ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида WBA Interсontinental камари соҳиби бўлган ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангида жаҳон чемпионлиги камари соҳиби билан жанг ўтказмоқчи. Бу ҳақда 5 декабрь куни спортчи ўзининг "Instagram"даги саҳифасида амалдаги чемпионга қилган мурожаатида маълум қилган.

“Бешта жангимдаги ғалабалар эвазига WBA рейтингида биринчи ўринга кўтарилдим. Бу ҳозирда WBA чемпионлик камари соҳиби бўлган Даниэл Романга қарши рингга чиқиш ҳуқуқини беради. Жамоам бу жангни ташкиллаштира олишига ишонаман, лекин бунинг учун чемпионнинг ўзи розилик бериши керак. У чемпион ва унинг қарорини ҳурмат қиламан. Аммо олдимга бутун дунё рейтингида биринчи ўринда бўлишни мақсад қилиб қўйганман. Шундай экан, Даниэл Роман, кел биргаликда спортсеварларга, бокс ишқибозларига ажойиб беллашув тақдим этамиз. Энг кучли ким бўлса, ўша ғолиб бўлсин“, дея ёзиб қолдирган Аҳмадалиев.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи якунларига кўра, Муроджон Аҳмадалиев WBA рейтингида биринчи ўринга кўтарилган эди. Ҳозиргача 5 та жанг ўтказган Аҳмадалиев уларнинг барчасида ғалаба қозонган, 4 та жангда рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган.

28 ёшли Даниэл Роман эса профессионал боксда 29 та жанг ўтказиб, уларнинг 26тасида ғалаба (10та нокаут) қозонган, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. 2017 йилнинг 9 сентябрида япониялик Шун Кубога қарши жангда WBA чемпионлик камарини ҳимоя қилган.

Сўнгги марта 2018 йилнинг 6 октябрь куни Гэвин МакДоннеллга қарши жангда рақибини 10-раундда нокаутга учратиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 0
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 0
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 58
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 60
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 118
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 0
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 2
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 5
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 42
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 58
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 41
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 221
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 124
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 62
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 84
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 92
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 60
  • Бўлимлар