«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 00:46
ЎЗO‘Z

Расман: УЕФА учинчи еврокубок турнирига асос солди

03 дек, 11:00 3 112 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расман: УЕФА учинчи еврокубок турнирига асос солди УЕФА Ижроқўмининг Дублиндаги мажлиси 2021 йилдан бошлаб учинчи еврокубок мусобақаси ташкил этилишини расман тасдиқлади.

Янги мусобақа Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси мусобақалари билан бир хил форматда бўлади: жами 32 жамоа 4тадан 8та гуруҳга бўлинган ҳолда кураш бошлайди ва нимчорак финалдан бошлаб плей-офф баҳсларига киришади. 1/8 финалдан олдин қўшимча плей-офф раунди бўлиб ўтади, унда гуруҳда 2-ўринни олган жамоалар ва Европа Лигасида ўз гуруҳида 3-поғонани банд этган клублар рўбаро келади.

Янги мусобақа жами 141та ўйинни қамраб олади (умумий 15 кун), бу – ҳозирги Европа Лигасидаги учрашувлар сонига тенг.

Тақвимда ўзгаришлар кўп бўлмайди. Хусусан, ЕЧЛ ўйинлари ҳозиргидек сешанба-чоршанба кунлари ўтказилса, Европа Лигаси ва янги мусобақа учрашувлари пайшанба кунлари ташкил этилади.

Учинчи еврокубок ғолиби Европа Лигасининг кейинги мавсумига йўлланмани қўлга киритади.

Маълум қилинишича, учала мусобақанинг финал баҳслари бир ҳафтага белгиланади. Мавсум охиридаги ҳафталардан бирида чоршанба куни янги турнир, пайшанбада Европа Лигаси финали ва шанбада Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 9
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 85
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 140
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 228
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 464
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 4
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 12
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 10
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 8
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 90
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 18
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 78
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 57
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 52
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 22
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 18
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 71
  • Бўлимлар