«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 12:45
ЎЗO‘Z

Евро-2020 саралаш босқичига қуръа ташланди

02 дек, 20:36 3 622 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Евро-2020 саралаш босқичига қуръа ташланди Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида Евро-2020 мусобақасининг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва Европадаги 55та миллий терма жамоа саралаш босқичидаги ўз рақиблари номини билиб олишди.

Чемпионатнинг амалдаги ғолиби Португалия терма жамоаси B гуруҳидан жой олди, бу гуруҳда яна Украина, Сербия, Литва ва Люксембург каби терма жамоалар бор.

2018 йилги жаҳон чемпиони бўлган Франция эса H гуруҳида Исландия, Туркия, Албания, Молдова ва Андорра каби терма жамоаларга қарши баҳс олиб боради.

Саралаш босқичида 55 жамоа 10 гуруҳга ажратилган. Гуруҳ босқичи 2019 йил ноябрида старт олади.

Европа чемпионати 2020 йилнинг 12 июнидан 12 июлига қадар қитъанинг 12та йирик шаҳрида ўтказилади.

A гуруҳи: Англия*, Чехия, Болгария, Черногория, Косово*.

B гуруҳи: Португалия*, Украина*, Сербия*, Литва, Люксембург.

C гуруҳи: Нидерландия*, Германия, Шимолий Ирландия, Эстония, Беларусь*.

D гуруҳи: Швейцария*, Дания*, Ирландия, Грузия*, Гибралтар.

E гуруҳи: Хорватия, Уэльс, Словакия, Венгрия, Озарбойжон.

F гуруҳи: Испания, Швеция*, Норвегия*, Руминия, Фарер ороллари, Мальта.

G гуруҳи: Польша, Австрия, Исроил, Словения, Македония*, Латвия.

H гуруҳи: Франция, Исландия, Туркия, Албания, Молдова, Андорра.

I гуруҳи: Бельгия, Россия, Шотландия*, Кипр, Қозоғистон, Сан-Марино.

J гуруҳи: Италия, Босния ва Герцеговина*, Финляндия*, Греция, Арманистон, Лихтенштейн.

*Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқичи ғолиблари ўзлари учун камида ўтиш ўйинини кафолатлаб қўйишган.

Ҳар гуруҳдан иккита энг яхши жамоа Европа чемпионатида иштирок этади. Яна тўртта йўлланма эгаси 2020 йил март ойида Миллатлар Лигаси гуруҳ ғолиблари ўртасида ўтказиладиган ўтиш ўйинлари ёки жамоаларнинг рейтингдаги поғонаси орқали аниқлаб олинади.

УЕФА Ижроқўми қарорига кўра, қуйидаги жамоалар бир гуруҳдан ўрин олишмайди: Гибралтар ва Испания, Босния ва Герцеговина ҳамда Косово, Косово ва Сербия.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 28
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 230
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 305
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 122
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 151
  • Сўнгги янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 7
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 12
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 29
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 28
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 22
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 213
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 57
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 231
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 131
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 230
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 69
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 131
  • Бўлимлар