«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 05:59
ЎЗO‘Z

Шаҳрам Ғиёсов кўкрак нишони билан тақдирланди

29 ноя, 14:30 3 582 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳрам Ғиёсов кўкрак нишони билан тақдирланди Кеча, 28 ноябрь Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсовни қабул қилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Шаҳрам Ғиёсовга халқаро мусобақалардаги ва профессионал боксдаги ғалабалари ҳамда юртимизда спортни оммалаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Вазир Дилмурод Набиев Шаҳрам Ғиёсовга қўлга киритаётган ютуқлари, юртимиз довруғини дунёга танитиш йўлидаги сай-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, спортчимизнинг ютуқлари ёшларимиз орасида боксга, умуман спортга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилаётганини таъкидлади ҳамда вазирлик бундан кейин ҳам боксчимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Хабарингиз бор, Шаҳрам Ғиёсов жорий йилнинг 25 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларининг Атлантик-Сити шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида навбатдаги рақиби мексикалик тажрибали боксчи Мигель Замудиони илк раундаёқ мағлуб этган эди.

Маълумот учун, 2016 йил Бразилиянинг “Рио-де-Жанейро”да бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс мусобақасида кумуш медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов бугунги кунгача профессионал боксда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган, у 5 та баҳсни муддатидан олдин якунлай олган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 37
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 76
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 59
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 58
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 146
  • Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?» 06 мая, 20:03 334
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 18
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 36
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 14
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 97
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 54
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 38
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 46
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 156
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 76
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 59
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 57
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 145
  • Бўлимлар