«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 11:38
ЎЗO‘Z

Суперлига. "Локомотив" "Пахтакор"ни мағлуб этиб, чемпион бўлди!

26 ноя, 20:18 3 777 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Суперлига. "Локомотив" "Пахтакор"ни мағлуб этиб, чемпион бўлди! Суперлиганинг 31-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Игорь Йелич 25 метрлардан жуда кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.

37-дақиқада бош ҳакам Шораҳмедов Зотеевни йиқитгани учун пенальти белгилади ва 38-дақиқада Марат Бикмаев пенальтидан гол урди - 2:0.

51-дақиқада Сайфиевнинг узатиб берган тўпини Черан дарвозага йўллади - 2:1.

70-дақиқада Шоаҳмедовнинг тўп узатишидан кейин Бикмаев жарима майдони ичига кириб бориб дублга эришди - 3:1.

86-дақиқада ўнг қанотдан Шораҳмедовнинг оширган тўпини Безерра боши билан дарвозага йўллади - 3:2.

Ўйин 3:2 ҳисобида "Локомотив" жамоасининг ғалабаси билан тугади. "Локомотив" кетма-кет учинчи бор Ўзбекистон чемпионига айланди!

Суперлига / 31-тур
26 ноябрь, душанба

“ЛОКОМОТИВ” — “ПАХТАКОР” 3:2

Голлар:
Игорь Йелич 19, - 1:0. Марат Бикмаев 38 пенальти, - 2:0. Драган Черан 51, - 2:1 (Фаррух Сайфиев). Марат Бикмаев 70, - 3:1 (Санжар Шоаҳмедов). Тиаго Безерра 86, - 3:2 (Акмал Шораҳмедов).

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Сардор Рашидов, 75), Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров (Темурхўжа Абдухолиқов, 80), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Йелич (Диёржон Туропов, 67)
Захира: Маъмур Икромов, Садриддин Абдуллаев, Азизбек Омонов, Николай Погребняк, Алишер Шоғуломов, Фаррух Иброҳимов

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Жасур Яхшибоев, 36), Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Исмоил Гонсалвеш (Игорь Сергеев, 77), Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Жамшид Искандеров, Егор Кримец, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Владимир Козак,

Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов 8, Ислом Тўхтахўжаев 62, Игнатий Нестеров 72, Фаррух Сайфиев 73, Ҳусниддин Ғофуров 73.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 1
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 0
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 0
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 0
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Бўлимлар