«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 03:32
ЎЗO‘Z

Осиё Чемпионлар лигасига қуръа ташланди (фото)

22 ноя, 15:13 4 759 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Осиё Чемпионлар лигасига қуръа ташланди (фото) ОФКнинг Куала-Лумпурдаги бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК Кубогининг 2019 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Келгуси мавсум учун Ўзбекистон клубларига 1+2 шаклида йўлланма ажратилган. Яъни Суперлига ғолиби тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига чиқса, чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаган жамоа ва кубок соҳиби ўтиш ўйинлар ва плей-офф орқали асосий босқичга йўл олиши мумкин.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон чемпиони ОЧЛ «B» гуруҳидан жой олади. Ушбу квартетдан, шунингдек, Ал-Иттиҳод (Саудия Арабистони), Ал-Ваҳда (БАА) ва плей-офф ғолибларидан бири (Қатар, Эрон ёки Ҳиндистон) ўрин эгаллайди.

Суперлиганинг кумуш медали эгаси саралашдан ўтиш учун аввал 12 февралда Ироқнинг «Эйр Форс» клубини мағлуб этиши, бир ҳафта ўтиб БААнинг «Ал-Наср» жамоасидан устун келиши талаб этилади. Ўзбекистон вице-чемпиони ана шу плей-оффдан ўта олса, «D» гуруҳига тушади ва «Персеполис» (Эрон), «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) ва «Ал-Садд» (Қатар) клублари билан кураш олиб боради.

ОКМК ҳам Ўзбекистон кубоги соҳиби сифатида ўтиш ўйинларида қатнашади. Гуруҳ босқичида қатнашиш учун олмалиқликлар дастлаб 12 февраль куни Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни енгиши, ундан сўнг 19 февралда Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоаси устидан ғалаба қозониши керак. ОКМК ушбу иккита тўсиқдан ўта олса, Чемпионлар лигасининг «А» гуруҳида курашни давом эттиради. Бу квартетдан «Ал-Васл» (БАА), «Ал-Завра» (Ироқ) клублари, шунингдек, саралашдан ўтган Қатар, Эрон, Иордания ва Кувайт жамоаларидан бири ҳам ўрин олади.

ОЧЛга ўтиш ўйинлари
12 февраль

Ўзбекистон вице-чемпиони – «Эйр Форс» (Ироқ)
ОКМК – «Истиқлол» (Тожикистон)

19 февраль
«Ал-Наср» (БАА) – Ўзбекистон вице-чемпиони / «Эйр Форс» (Ироқ)
«Ал-Наср» (Саудия Арабистони) – ОКМК / «Истиқлол» (Тожикистон)




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 96
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 146
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 235
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 480
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар