«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 04:20
ЎЗO‘Z

Усик Белльюни нокаутга учратиб Жошуага қарши рингга чиқиш имконига эга бўлди (видео)

11 ноя, 16:20 3 352 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Усик Белльюни нокаутга учратиб Жошуага қарши рингга чиқиш имконига эга бўлди (видео) Бокс бўйича мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик британиялик Тони Белльюга қарши ҳимоя жангини ўтказди.

11 ноябрь кунига ўтар кечаси Манчестерда ўтган жангда Усик 8-раундда Белльюни нокаутга учратди ва оғир вазнда Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ташкилотининг (WBO), Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси (WBA Super), Халқаро боксчилар федерацияси (IBF) ва The Ring камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Here's that devasting finish from Usyk ?? in the 8th round.. ???

Not gonna lie that was hard to see being from the UK; especially with Bellew doing do well through 6 arguably being up or at least drawing.. ?#UsykBellew ?https://t.co/GDAVEJtFdo

— The MMA Bible (@TheMMABible) November 10, 2018

31 ёшли украиналик боксчи учун бу ғалаба фаолиятидаги 16-ғалаба бўлди. У ўз жангларидан 12тасида рақибларини нокаутга учратган, ҳали ҳеч кимга енгилмаган.

2012 йилги Лондон Олимпиадаси ғолиби бўлган Усик шу йилнинг 22 июлида Москвада ўтган Бутунжаҳон бокс суперсериясининг (WBSS) биринчи финалида россиялик Мурат Гассиевга қарши жангга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган ҳамда оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланганди.

Беллью эса бу мағлубиятдан кейин фаолиятини якунлади. У шу кунгача профессионал рингда 30 ғалабага эришган, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этганди. У WBC камарига эгалик қилган.

Бундан аввалроқ Усик супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Энтонио Жошуа билан жанг ўтказиш истаги ҳақида маълум қилганди. У фақат супероғир вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритганидан кейингина фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтганди.
жаҳон чемпиони, Александр Усик, Тони Беллью, нокаут




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 102
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 149
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 242
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 486
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар