Аралаш қоидалар бўйича енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов ва унинг отаси Абдуманноп Нурмагомедов тақдирланди, деб хабар бермоқда Оламспорт нашри.
Доғистон Республикаси раҳбари Владимир Васильев ота-бола Нурмагомедовларни "Ватан олдидаги хизматлари учун" ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.
Владимир Абдуалиевичнинг ўзи кеча Хабиб ва унинг отасига унвонларни тантанали равишда топширди.