«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 05:34
ЎЗO‘Z

Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик"

02 ноя, 19:07 3 232 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик" “Насаф” – “Қўқон-1912” (1:1) учрашуви ниҳоясига етгач, "Насаф" устози Рўзиқул Беридев ҳам ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик. Яратилган вазиятлардан ҳам тўлиқ фойдалана олмадик. Агар яратилган вазиятларни голга айлантира олганимизда, бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Шунингдек Одил Ҳамробековни жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этиши ҳам ўйинимизга ўз таъсирини кўрсатди. Энди “Қўқон-1912” жамоасига келадиган бўлсам, рақибимиз жиддий жамоа эди. Таркибида тажрибали футболчилар ҳам иқтидорли ёш футболчилар ҳам етарли. Албатта меҳмонлар ҳисобни тенглаштиргач, сақлаб қолиш пайида бўлишди. Бунга эришди ҳам. Иккинчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ўзлари ҳам ҳужумга ўтишмади, бизга ҳам ҳужум қилиш қилишга йўл бермади. Ҳимояда ҳам бехато ўйнашди.

Биз икки кундан сўнг “Нефтчи” билан ўйнаймиз, бу ўйин ҳам биз учун осон бўлмайди. Бугунги ўйинни тезда унутиб, навбатдаги ўйинга жиддий тайёргарлик кўришга мажбурмиз. Энди оддий ўйин ҳам, осон ўйин ҳам қолмади. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига қараб баҳо бериш нотўғри бўлади. Ҳар бир рақибни жиддий қабул қилиш керак.

Азизжон Ғаниев! Тўғриси Азизжонни ўзини ҳам, ўйинини ҳам ҳаммамиз соғиндик, у ноябр ўрталарида Япониядан қайтиб келади. Унинг ёрдами бизга жуда керак бўлаяпти. Келгандан кейин кўрамиз, балки бизга сўнгги ўйинларимизда ёрдам берар", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Манба: www.fcnasaf.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 37
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 76
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 59
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 58
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 146
  • Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?» 06 мая, 20:03 334
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 18
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 36
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 14
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 97
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 54
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 38
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 46
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 156
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 76
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 59
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 57
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 145
  • Бўлимлар