«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 15:58
ЎЗO‘Z

Жасур Абдураимов: "Кейинги йил "Пахтакор"га бир қанча яхши футболчилар олиб келинади"

01 ноя, 23:04 3 393 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жасур Абдураимов: "Кейинги йил "Пахтакор"га бир қанча яхши футболчилар олиб келинади" "Пахтакор" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Жасур Абдураимов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Яхши ўйин бўлди. Иккала томондан курашларга бой баҳс бўлди. "Пахтакор" томонидан ҳужумкор ўйин, "Навбаҳор" томонидан қарши ҳужумларга таянилган ўйин кўрдик. Меҳмонларга бир очко билан табриклайман. Ҳалол футбол бўлди, кимнинг омади келса ўша ютади. Мана шундай ўйинлар кўп бўлишини истайман", - дейди Жасур Абдураимов.

- Шота Арвеладзе келганига бир йилдан ошди. Ҳеч қандай натижа кузатилгани йўқ. Қачон жамоа чемпионлик ёки кубокни ютади?
- Барча нарсага вақт керак. Ҳеч қайси сеҳргар келиб бир йилда барчасини қилмайди. Биз охиригача чемпион бўлиш учун курашамиз. Мен клубда 15 йилдан буён ишлаб келаяпман. Ҳозир клубдаги барча-барча натижа бўлиши учун ҳаракат қилишмоқда, аммо бу футбол. Қаерда натижа бўлади, қаердадир йўқ.

- Кубок финалида ютқазилди, чемпионлик ҳам деярли қўлдан кетди. 2019 йилда ҳам мана шу қолоқ футболчилар билан ўйнайсизларми?
- Кейинги йил бир қанча яхши футболчилар олиб келиш режалаштирилмоқда. Улар орасида собиқ "пахтакорчилар" ҳам бор. 3-4та позиция кучайтирилади. Бир нарсани тушунинг, қайсидир футболчи бошқа клубда етакчи бўлиши мумкин аммо "Пахтакор"да бундай бўлмаслиги мумкин. "Пахтакор"га келган футболчида чемпионлик руҳи пайдо бўлиши учун вақт керак.

- Бир ярим йил шундайлигича ўтиб кетди...
- Нега энди? "Пахтакор" ҳалол футбол ўйнамоқда. Финални қаранг, агар биз АГМКни мағлуб этганимизда "Пахтакор" сотиб олди дейишарди тўғрими? Биз ҳалол ўйнадик. Ҳалол футболда ютиш ва ютқазиш мумкин. Мураббийлар ёки футболчилага ҳалол бўлмаган ўйин орқали ютиш роҳат бағишлайди деб ўйлайсизми? Негадир журналистлар шундай нарсаларни ёзишмайди. Мана ҳалол футбол бўлди шуни ёзинглар. Ёки бугун "Пахтакор" сафида олимпия терма жамоасига номзод икки футболчи ўйнади - Жаҳонгир Аҳмадов ва Жасур Яхшибоев. Шуларни ёзинглар. Тўғри танқид ҳам керак, аммо яхши нарсаларни кўпроқ ёзиш керак деб ўйлайман.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 55
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 264
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 142
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 340
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 134
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 0
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 0
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 3
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 18
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 10
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 39
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 44
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 40
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 54
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 55
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 34
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 260
  • Бўлимлар