«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 07:32
ЎЗO‘Z

Бахтиёр Ашурматов: "Финал олдидан бироз ҳаяжон бор, лекин қўрқув эмас"

27 окт, 20:10 3 249 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахтиёр Ашурматов: "Финал олдидан бироз ҳаяжон бор, лекин қўрқув эмас" Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Кубоги финал баҳси ўтказилади. Унда АГМК ва "Пахтакор" ўзаро беллашади. Бугун Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида ўйиндан олдинги матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида АГМК устози Бахтиёр Ашурматов ва футболчи Владислав Касминин иштирок этди.

- Эртага бизни жуда қизиқарли учрашув кутиб турибди. Финал олдидан бизда бироз ҳаяжон бор, лекин асло қўрқаётганимиз йўқ. Сўнгги учрашувларда бироз муваффақиятсизликка учрадик. Айнан шу сабабдан ҳам эртага яхши ўйин намойиш этишимиз талаб этилади.

Бизда ўз тарихимизда янги саҳифа очиш имконияти мавжуд. Ишонаман, йигитлар буни яхши тушуниб туришибди. Шу боисдан ҳам эртага бор маҳоратимизни ишга солишимиз лозим бўлади. Тўғри, "Пахтакор" – жуда кучли жамоа. Ушбу клубда ажойиб мутахассис фаолият олиб бормоқда. Лекин биз ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

Футболчи сифатида кўплаб финалларда иштирок этганман. Энди илк марта мураббий сифатида финал баҳсини ўтказаман. Мураббий сифатида фаиналда иштирок этиш масъулиятлироқ эканини айта оламан. Агар эртага шогирдларим ўз фаолиятларидаги энг яхши ўйинини кўрсата олишса, ғолиб чиқиб, илк марта мамлакат кубогини қўлга киритишимиз мумкин бўлади.

Финал баҳсига имкон қадар яхши ҳозирлик олиб боришга ҳаракат қилдик. Финалда бизни қўллаб-қувватлайдиган мухлисларимиз ишончини оқлашимиз талаб этилади, - деди мураббий.

- Эртанги ўйинда ижобий натижага умид қиляпмиз. Жоанговар руҳда тайёргарлик олиб бораётганимизни таъкидлай оламан. Ўзбекистоннинг айни пайтдаги энг кучли клубларидан бирига қарши майдонга чиқамиз. Қўлдан келганча яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Айримлар АГМК жамоасининг финалга қадар етиб келишини кутишмаганди ҳам. Лекин биз шу ерга қадар етиб кела олдик. Энди мақсадга қадар яна биргина охирги қадам қолмоқда, - деди Владислав Касминин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Бўлимлар