«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:09
ЎЗO‘Z

Ўсмирлар Олимпия ўйинлари: Ўзбекистон 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади

19 окт, 09:41 3 480 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўсмирлар Олимпия ўйинлари: Ўзбекистон 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ниҳоясига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кун баҳслари ўтказилди. Ўйинлар якунига кўра ўзбекистонлик ёш спортчилар томонидан умумий ҳисобда 16 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 5 таси олтин, 4 таси кумуш ва 7 та бронза медалларидир.

Ўзбекистонлик совриндор спортчилар рўйхати:
Олтин:
Жайҳунбек Назаров (дзюдо, микст)
Кумушхон Файзуллаева (оғир атлетика)
Гулбаҳор Файзиева (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)
Умиджон Жалолов (эркин кураш)
Абдумалик Халаков (бокс)

Кумуш:
Улуғбек Рашитов (таэквондо)
Муҳаммадқодир Тоштемиров (оғир атлетика)
Ислом Абдусаломов (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)
Шоҳида Аҳмедова (спорт курашлари)

Бронза:
Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо)
Индира Ўлмасова (гимнастика, микст).
Долера Давронова (оғир атлетика)
Муҳаммадрасул Раҳимов (эркин кураш)
Жаҳонгир Раҳмонов (бокс)
Дилдора Алиқулова (каратэ)
Тимур Мержанов (бокс).
Маълумот учун, ушбу Олимпия ўйинларида спортчиларимиз янги йўналишларда ҳам медалларга сазовор бўла олдилар. Жумладан, бунгача Ўзбекистон ўсмирлар Олимпиадасида оғир атлетика бўйича ҳеч қачон олтин медаль қўлга киритмаганди. Шунингдек, қизларимиз ҳам спорт курашлари бўйича медалларга эга чиқишмаган. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ҳам аввалги Олимпия ўйинларида медаллар олинмаганди. Бу сафар эшкак эшувчиларимиз олтин ва кумуш медалларга эга чиқишди.
Ўйинлар давомида спортчиларимиз 16 та медаль қўлга киритишди. Таққослаш учун, 2014 йилги ўсмирлар Олимпиадасида ҳамюртларимиз 10 та медалга эга чиққандилар ва якунда медаллар сифати бўйича 27-ўринни эгаллашганди. Бу сафарги ўйинларда терма жамоа ўз позициясини янада яхшилади ва жаҳоннинг 206 мамлакати ичида 13-ўриндан жой олди. Бу орқали Ўзбекистон ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги ўз рекордини янгилади.
Бу борада Ўзбекистон Осиёда бешинчи, МДҲда учинчи, Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўла олди. Қўшни мамлакатлар ичида энг яқин таъқибчи Қозоғистон терма жамоаси 10 та медаль билан (4 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза) 15-ўриндан жой олди. Қирғизистон эса 3 та медаль (2 та кумуш, 1 та бронза) билан 69-поғонадан ўрин олди. 1 та бронза медалини қўлга киритган Афғонистон вакиллари 90-ўринни эгаллашди. Яна икки қўшни Тожикистон ва Туркманистон терма жамоаси вакиллари медаллар қўлга кирита олишмади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 1
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 7
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • Бўлимлар