«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 04:17
ЎЗO‘Z

Азамат Абдураимов: «Эйбар»га қарши ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз»

14 окт, 08:50 3 897 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Азамат Абдураимов: «Эйбар»га қарши ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз» Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигасининг ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга асосан Испания Примеросида иштирок этаётган “Эйбар” клубининг U-15 жамоаси юртимизга ўртоқлик ўйини ўтказиш учун ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Эртанги ўйин олдидан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов ва “Эйбар” U-15 жамоаси бош мураббийи Антхон Чарола Эскудеролар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Азамат Абдураимов ҳамда Антхон Чарола Эскудеро журналистларнинг саволларига жавоб беришар экан, ушбу ўйинни ташкил этгани учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигасига миннатдорчилик билдиришди.

Азамат Абдураимов: – Йиғинга чақирилган айрим футболчиларда жароҳат борлиги сабабли эртага майдонга туша олмасликлари мумкин. Шунга қарамай, эртанги ўйинда биз ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз. Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ташкил қилинган CAFA U-15 мусобақасидаги иштирокдан кейин эртанги ўйин жамоа футболчилари учун катта тажриба бўлиб хизмат қилади. Биз 5 та ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионатини ҳам кузатиб, терма жамоага номзод футболчиларни танлаб олдик. Масалан, мусобақанинг энг яхши тўпурари Сардор Тожибоев сафимизга қўшилган. Саралаб олинган номзодлар ўсмирлар терма жамоасига ноябрь ойидаги йиғинларда қўшилишади. Декабрь ойида ҳам бизни Малайзияда “Super Max” халқаро мусобақаси кутиб турибди. Шу сабаб ноябрь ойида ҳам йиғин ташкил қилиб, футболчиларни синовдан ўтказишда давом этамиз.

Манба: pfl.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 123
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 329
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 78
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 61
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 123
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 329
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар