«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 22:59
ЎЗO‘Z

Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон 77 та медаль билан ўз иштирокини якунлади (жадвал)

12 окт, 21:12 4 220 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон 77 та медаль билан ўз иштирокини якунлади (жадвал) Индонезияда давом этаётган Параосиё ўйинларининг навбатдаги кун баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 10 нафар спортчи шоҳсупага кўтарилди. Совриндорлар спортнинг икки турида – енгил атлетика ва сузиш баҳсларида бештадан медални умумий жамғармага қўшиб қўйишди.

Енгил атлетика
Узунликка сакраш баҳсларида Асила Мирзаёрова бронза медаль соҳибаси бўлди. 19 ёшли атлет иккинчи ўринни олган япониялик спортчидан 1 см.га ортда қолди.

Диск улоқтиришда Элбек Султонов бронза медалига сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ ядро улоқтиришда олтин олишнинг уддасидан чиққан эди.

1500 метрга югуриш баҳсларида Маъруфжон Муродиллаев барча рақибларини ортда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. У тўрт йил аввал Инчеонда ўтказилган Параосиё ўйинларида ҳам шу йўналишда ғолиб чиққан эди.

Кечга яқин узунликка сакрашда яна бир медаль қўлга киритилди. Бу сафар Сабина Суханова мусобақадаги илк кумуш медалига эришди. Ўтган кунлар давомида у 3 карра бронза медаль соҳибаси бўлган эди.

Енгил атлетикада Ўзбекистон учун куннинг сўнгги медали Фаҳриддин Ҳамроевга насиб этди. У 5000 метрга югуришда марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди ва делегация жамғармасини яна бир кумуш медаль билан бойитди.

Сузиш
50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида иккита олтин медаль қўлга киритилди: S12 йўналишида Дмитрий Хорлин, S13да Ислом Асланов чемпионликка эришди. Шунингдек, S13 йўналишида Аслановдан кейин маррага етиб келган Музаффар Турсунхўжаев кумуш медаль билан тақдирланди.

Бугун Хорлин ҳам, Асланов ҳам мусобақада 5-марта совриндор сафидан жой олди.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларнинг яққол фаворитлари – Фотима Омилова ва Шоҳсанамхон Тошпўлатова бугун ҳам шоҳсупадан жой олишди. 50 метрга эркин усулда сузишда Омилова олтин, Тошпўлатова кумуш медални ўзиники қилди.

Эътиборлиси, Шоҳсанамхон ва Фотима мусобақада ўзлари иштирок этган 7 та йўналишдаги баҳсларнинг барчасида шоҳсупага кўтарилишди. Бу икки атлет биргаликда 7 та олтин, 6 та кумуш, 1 та бронза билан умумий жамғармага салмоқли ҳисса қўшди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси мусобақанинг 6-кунида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза қўлга киритиб, жами медаллар сонини 77 тага етказди. Бу совринларнинг қарийб ярми энг юқори қийматга эга: 35 та олтин, 24 та кумуш ва 18 та бронза. Бу натижа билан Ўзбекистон турнирни, худди Осиё ўйинларида бўлгани каби, 5-ўрин билан якунламоқда.

Эртага, 13 октябрда тўртта спорт турида мусобақалар якунлангач, учинчи марта ташкил этилган Параосиё ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 171
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 254
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 234
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 143
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 63
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 215
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 25
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 169
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 139
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 253
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 77
  • Бўлимлар