«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 08:54
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “Локомотив” устидан ғалаба қозонди

06 окт, 20:25 3 430 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “Локомотив” устидан ғалаба қозонди Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақа олдидан Тошкентда йиғинга киришгани ҳамда ушбу йиғин доирасида “Локомотив” клубининг ўринбосарларига қарши назорат ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Кеча 5 октябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” спорт стадионида ташкиллаштирилган ўйин ниҳоясига етди. Муросасиз кечган баҳсда 2-0 ҳисобида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ғалаба қозонди.

Голларни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси таркибида Жасур Жалолиддинов ҳамда Улуғбек Хошимовлар киритишди. Отабек Ғуломхўжаев жамоаси 8 октябрь куни Испанияга жўнаб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Малагада бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3 та баҳсда майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Шотландия U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Манба: www.ufa.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 319
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 110
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 166
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 66
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 423
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 236
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 36
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 319
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 63
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 110
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 97
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 166
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 66
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 423
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 121
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 107
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 112
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 181
  • Бўлимлар