«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:37
ЎЗO‘Z

ОФК Президенти Ўзбекистонда футбол ривожланаётганидан мамнунлигини билдирди

27 сен, 16:18 3 255 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОФК Президенти Ўзбекистонда футбол ривожланаётганидан мамнунлигини билдирди Осиё футбол конфедерациясининг расмий саҳифаси бўлган the-afc.com, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифанинг Тошкентда ўтказилган ОФК Ижроқўмининг йиғилишида айтган сўзлари ҳақида мақола эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон футболи Марказий Осиёда энг кучлисига айланмоқда ва буни ОФК ҳам эътироф этади. Шайх Салмон Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг келгусидаги футболни ривожлантириш чора-тадбирлари ҳамда халқаро турнирларда иштирок этиш режалари билан яқиндан танишди.

2018 йил январь ойида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги U-20 Осиё чемпионатидаги муваффақиятдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 2019 йилда БААда бўладиган Осиё кубоги ҳамда Токио-2020 Олимпиада ўйинларига катта куч билан тайёргарликни бошлаб юборган.

У Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Президенти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов билан ўзаро эсдалик совғаларини алмашар экан, Ўзбекистонда футболнинг жадаллик билан ривожланаётганига қойил қолганини, Ўзбекистон Осиё футболида ҳақиқий кучга айланаётганини ёшларнинг муваффақиятлари ҳамда U-23 мусобақасидаги ғалаба яққол исботлаб берганини таъкидлади.

Терма жамоа Осиё миқёсидаги мусобақаларда, ЖЧ саралашларида ҳамда турли ўртоқлик учрашувларида етарлича тажриба тўплади ва бу тажриба Токио-2020, Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 саралаш ўйинларида албатта асқотади, – дейди ОФК Президенти.

Юртингизда кўплаб спорт турлари ҳамда футболга катта сармоялар жалб этилмоқда ва бу ўз самарасини бермай қолмайди деб таъкидлайди Шайх Салмон.


Манба: www.ufa.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 141
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 127
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар