«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:30
ЎЗO‘Z

Самбода олтин ва кумуш. Ўзбекистон умумий рейтингда бешинчи ўринни нақд қилди

01 сен, 20:57 3 634 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самбода олтин ва кумуш. Ўзбекистон умумий рейтингда бешинчи ўринни нақд қилди Индонезияда Осиё ўйинларининг якуний баҳслари ўтказилмоқда.

Бугун Ўзбекистон самбо жамоасининг яна 4 нафар вакили ўз имкониятларини синовдан ўтказишди ва якунда икки медалга эга чиқишди.

Дастлаб, -90 кг вазн тоифасидаги Неъмат Ёқубов саралаш баҳсларида иштирок этди. У дастлабки рақиби таиландлик Женгхор Сонрам устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Унинг нимчорак финалдаги рақиби қирғизистонлик Урмат Мамбетжан улу бўлди. Ёқубов иккинчи жангида ҳам ғалаба қозонди - 2:0. Аммо у чорак финалда қозоғистонлик Айтбек Айболга 1:3 ҳисобида ютқазди. Шундан сўнг бронза учун ўтиш баҳсларида иштирок этган Ёқубов туркманистонлик Руслан Эсегеровга ютқазиб қўйди.

Аёл самбочилар ўртасидаги баҳсларда -68 кг вазн тоифасидаги Нилуфар Давлетова иштирокини саралашдан бошлади. У илк рақиби, ливанлик Суэллен Силвани 4:0 ҳисобида енгди. Нимчорак финалда таиландлик Титапа Жунсукплунг ҳам таслим этилди - 4:0. У чорак финалда индонезиялик Аманда Мутиарани 4:0, ярим финалда қозоғистонлик Динара Кударовани 4:0 ҳисобларида мағлуб этиб, финалга чиқди.

Шундан сўнг у финалда олтин медал учун қозоғистонлик Дилдаш Куришбаевага қарши гиламга чиқиб, 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва кумуш медал билан кифояланадиган бўлди.

Ўзбекистонлик яна бир самбочи, -68 кг вазн тоифасидаги Гулмира Исматова баҳсларга нимчорак финалдан қўшилди. У дастлабки рақиби, суриялик Ҳасна Сайдни 4:0 ҳисобида енгди. Аммо чорак финалда мўғулистонлик спортчидан енгилди.

Шундан сўнг, бронза медал учун ўтиш баҳсларига қўшилган Исматова дастлаб индонезиялик Сакина Сакина тўсиғидан ўтди - 4:0. Лекин у иккинчи босқичда япониялик Томи Нацукига ютқазиб қўйди - 0:2.

Ўзбекистоннинг -90 кг вазн тоифасидаги иккинчи вакили Камолиддин Холмуродов баҳсларга нимчорак финалда қўшилди ва дастлаб япониялик Сато Ёсукини мағлуб этди - 3:0. Чорак финалда эса у эронлик Ираж Амирханидан устун келди - 4:0. Ярим финалда тожикистонлик Комроншоҳ Усторпиёнга қарши гиламга чиққан Холмуродов 3:0 ҳисобида ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

У финалда тожикистонлик Умед Ҳасанбоевга қарши жанг қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон ҳисобига 21-олтин медални олиб келди.

Айни вақтда умумий рейтингда Ўзбекистон делегацияси жами 70 медал билан (21 олтин, 24 кумуш ва 25 бронза) бешинчи ўринни мустаҳкамлади.

Олтинчи ўринда жойлашган Эрон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 60та ва шундан 19таси олтин, 19таси кумуш, 22таси бронза.

Эронлик спортчиларда ҳали олтин медаллар олиш имконияти мавжуд, баскетбол жамоаси хитойликлар билан, волейбол жамоаси эса жанубий кореяликлар билан финалда олтин медаллар учун курашади. Эрон вакиллари бу баҳсларда ғалаба қозониб, олтин медаллар сонини 21тага етказишса ҳам, энди умумий рейтингда Ўзбекистондан ўзиб кета олишмайди, кумуш медаллар сони устунлиги Ўзбекистонга Эрондан юқорида жойлашиш имконини беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 0
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 249
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 384
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 246
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар