«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 22:38
ЎЗO‘Z

Исроил Мадримов қийин жангда ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси финалда

31 авг, 22:27 3 888 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Исроил Мадримов қийин жангда ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси финалда Ўзбекистон бокс жамоасининг барча вакиллари Осиё ўйинлари финалида ўйнайди.

Ўзбекистон делегацияси байроқдори, -75 кг тоифасида Осиё чемпиони бўлган Исроил Мадримов ярим финалда мураккаб жанг ўтказди.

Филиппинлик Марсиал Феликсга қарши жанг давомида Мадримов нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди. Аммо у жангнинг асосий вақтини ҳужумда ўтказди ва якунда ҳакамлар Мадримовни ғолиб деб топишди - 3:2 (27:28, 27:28, 28:27, 28:27, 28:27).

Энди у финалда қозоғистонлик Абилхан Аманқул билан олтин медал учун баҳс олиб боради. Қозоғистон вакили ярим финалдан жангсиз ўтди, унинг рақиби, ҳиндистонлик Викаш Кришан жангга чиқмади ва унга техник мағлубият ёзилди.

Шу тариқа, Осиё ўйинлари финалида олтин медал учун жанг қиладиган ўзбекистонлик боксчилар сони 7 нафарга етди. Бунгача -49 кг вазн тоифасидаги Ҳасанбой Дўсматов, -52 вазн тоифасидаги Жасурбек Латипов, -56 кг вазн тоифасидаги Миразиз Мирзахалилов, -60 кг вазн тоифасидаги Шунқор Абдурасулов, -64 кг вазн тоифасидаги Иқболжон Холдоров ҳамда -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров финал йўлланмасини қўлга киритишганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 113
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 77
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 29
  • Сўнгги янгиликлар
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 134
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 140
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 28
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 30
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 193
  • Бўлимлар