«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 17:46
ЎЗO‘Z

Бугун курашдаги барча олтинлар Ўзбекистонга тегди, рейтингда 2 поғона юқорига кўтарилдик

28 авг, 21:14 4 160 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун курашдаги барча олтинлар Ўзбекистонга тегди, рейтингда 2 поғона юқорига кўтарилдик Осиё ўйинларида кураш жамоаси Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медал олиб берди.

Аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида турнирга келган Гулнора Сулаймонова финалда ҳиндистонлик Пински Балҳарага қарши гиламга чиқди.

У рақиб устидан 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалга эга чиқди.

Гулнора Сулаймонова финалгача индонезиялик Мая Сари Сембиринг, қозоғистонлик Акжўл Кайипхан ва мўғулистонлик Герелма Эрденетсогтни мағлубиятга учратганди.

Унинг финалдаги олтин медали Ўзбекистон жамоасининг тўққизинчи олтин медалига айланди. Бунгача кураш жамоасидан -66 кг вазн тоифасида Маъруф Ғайбуллоев ҳамда +90 кг вазн тоифасида Муҳсин Ҳисомиддинов олтин медал олганди.

-66 кг вазн тоифасида финалда Ғайбуллоевга қарши курашган Руслан Бўриев кумуш медал билан кифояланди. +90 кг вазн тоифасида ярим финалда эронлик рақибига ютқазган Нурбек Тўраев ҳамда -52 вазн тоифасида ярим финалда ҳиндистонлик Пински Балҳарага мағлуб бўлган Ойсулув Абдумажидова эса бронза медаллар билан кифояланишди.

Эндиликда Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида умумий рейтингда 38 медал билан (9-15-14) Таиландни (9-10-33) ҳам қувиб ўтиб, тўққизинчи ўринга жойлашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 91
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 323
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 168
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 124
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 98
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 85
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 128
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 93
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 40
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 101
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 218
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 311
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 457
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 257
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 299
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 91
  • Бўлимлар