«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 20:47
ЎЗO‘Z

Эркин курашчилар Ўзбекистон ҳисобига яна битта медал келтиришди (фото)

20 авг, 23:43 5 504 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эркин курашчилар Ўзбекистон ҳисобига яна битта медал келтиришди (фото) Ўзбекистон эркин кураш терма жамоасининг 125 кг вазн тоифасидаги вакили Давит Модзманашвили Осиё ўйинларининг бронза медали совриндорига айланди.

Мусобақа давомида Индонезия, Мўғулистон вакилларини мағлубиятга учратиб, финал остонасида мағлуб бўлган Давит Модзманашвили бронза учун ҳиндистонлик Сумит Сумитга қарши гиламга чиқди ва 2:0 ҳисобида (1:0, 1:0) ғалаба қозониб, Ўзбекистон ҳисобига яна битта медал қўшиб қўйди.

125 кг вазн тоифасида олтин медал учун баҳс ярим финалда Давит Модзманашвилини мағлуб этган эронлик Парвиз Ҳадизода ва финалга Сумит Сумитни енгиб чиққан хитойлик Денг Зивей ўртасида кечди. Бу баҳсда Эрон вакили рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда (7:0) олтин медални ўзиники қилди.

Аёллар курашида 50 кг вазн тоифасида иштирок этган Даулетбике Яхшимуратова ҳам бронза учун курашди. Аммо у медал учун баҳсда жанубий кореялик Ким Ҳюнгжуга ютқазди - 0:6.

Эндиликда, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 7тага етган - 1 олтин, 2 кумуш ва 4 бронза. Энди Ўзбекистон умумий рейтингда Қозоғистонни қувиб ўтиб 10-поғонада жойлашди.

Эслатиб ўтамиз, кун бошида вакилларимиз умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллаб туришган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 91
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 65
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 27
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 4
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 3
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 20
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 124
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 134
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 44
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 218
  • Бўлимлар