«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:27
ЎЗO‘Z

Равшан Ҳайдаров: "Бангладешликлар иккинчи бўлимда бироз чарчаб қолишди"

14 авг, 17:53 3 482 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Равшан Ҳайдаров: "Бангладешликлар иккинчи бўлимда бироз чарчаб қолишди" Бугун Осиё ўйинларидан ўрин олган футбол бўйича Ўзбекистон ва Бангладеш олимпия терма жамоаларининг гуруҳ босқичидаги илк ўйини якунланди.

Унду терма жамоамиз Забиҳилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов ва Икром Алибоевнинг 3 голи эвазига 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб Равшан Ҳайдаров журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Унга ярим ҳимоячи Икром Алибоев ҳамроҳлик қилди.

Равшан Ҳайдаров: - Аввало мухлисларимизни мусобақа стартидаги йирик ғалаба билан табриклайман. Ўйин тўлиқ назоратимиз остида ўтди. Тўп билан кўпроқ муомилада бўлдик. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Биринчи ўйиндаги ғалаба ниҳоятда муҳим эди. Буни уддалай олганимиздан хурсандман.

Бангладеш терма жамоаси айниқса биринчи бўлимда жуда илиқ таассурот қолдирди. Бир неча хавфли қарши ҳужумлар ташкил этишди. Аммо тан олиш лозим бангладешликлар иккинчи бўлимда бироз чарчаб қолишди. Биз ўйинга режалаштирган стратегияни тўлиқ бажардик деб айта оламан.

Қатар ва Таиланд термаларига қарши навбатдаги ўйинларга ҳам режа асосида тайёргарлик кўрамиз. Мусобақа тақвими анча зич тузилган. Биз ҳам шундан келиб чиқиб тайёргарлик режасини ишлаб чиққанмиз. Навбатдаги баҳсларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз.

Икром Алибоев: - Ҳар доим биринчи ўйин қийин бўлади. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Буни бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди. Ўйин аввалида бироз қийналдик, аммо кейинчалик назорат тўлиқ биз томонга ўтди. Ўзбекистонлик футбол мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклаб қоламан.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар