«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:53
ЎЗO‘Z

Бразилия сўнгги турда Сербияга имкон қолдирмади ва 1/8 финалга йўл олди

28 июн, 01:06 3 493 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бразилия сўнгги турда Сербияга имкон қолдирмади ва 1/8 финалга йўл олди ЖЧ-2018 мусобақаси "Е" гуруҳи 3-тур учрашувидан ўрин олган Сербия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Спартак Арена”да бўлиб ўтган баҳсда бразилияликлар ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув “пентакампионлар”нинг ҳужумлари остида бошланди, бироқ биринчи бўлим дебютида серблар ҳимояси яхши ҳаракат қилди. Бразилиянинг ҳужумлари 36-дақиқага келиб ўз самарасини берди: Филлипе Коутиньо ажойиб пас билан Паулиньони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, ярим ҳимоячи эса тўпни дарвозабоннинг устидан оширган ҳолда гол урди.

68-дақиқада Тиаго Силва Неймар томонидан бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтирди ва жамоасининг иккинчи голини урди.

Шу тариқа, Бразилия учинчи турда ғалабага эришган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни олди ва 1/8 финалда Мексика билан куч синашадиган бўлди. Сербия эса турнирдаги иштирокини якунлади.

ЖЧ-2018
"Е" гуруҳи 3-тур

Сербия – Бразилия 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар:
0:1 – 36 Паулиньо, 0:2 – 68 Тиаго Силва.

Сербия – Стойкович, Миленкович, Коларов, Рукавина, Велькович, Милинкович-Савич, Матич, Костич (Радонич, 82), Тадич, Ляйич (Живкович, 75), Митрович (Йович, 89).

Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Марсело (Филипе Луис, 10), Фагнер, Миранда, Паулиньо (Фернандиньо, 66), Каземиро, Коутиньо (Ренато Аугусто, 80), Виллиан, Неймар, Габриэл Жезус.

Огоҳлантиришлар: Ляйич (33), Матич (48), Митрович (70).

Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 0
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар