«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 20:15
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпиони бўлишди

26 июн, 20:56 5 736 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпиони бўлишди Жорий йилнинг 21-25 июнь кунлари Беларуснинг Минск шаҳрида 8, 10 ва 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича иккинчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақада жаҳоннинг 27 мамлакатидан ташриф буюрган 780 нафар иштирокчи қатнашди. Улар орасида 15 нафар ўзбекистонлик шахматчилар ҳам бўлиб, уларга халқаро шахмат устаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби Севара Боймуродова мураббийлик қилди.

Ўзбекистонлик шахматчилардан Хумоюн Бегмуродов (8 ёш) ва Умид Омонов (12 ёш)лар иккитадан олтин, Афрўза Ҳамдамова (10 ёш) эса битта олтин ва кумуш медалларини қўлга киритди. Бундан ташқари, Руқия Олимова (8 ёш), Шаҳромбек Каримов (10 ёш) ҳамда Олмос Раҳматуллаевлар (12 ёш) биттадан кумуш медаль соҳиби бўлишди.

Якуний ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин ва 4 та кумуш медаль билан фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни 2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза билан Россия терма жамоаси қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин украиналик шахматчиларга насиб қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 101
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 55
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 43
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 137
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 70
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 100
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 0
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 9
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 97
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 57
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 101
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 55
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 43
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 137
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 70
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 22
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 72
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 28
  • Бўлимлар