«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:55
ЎЗO‘Z

Италия футбол федерацияси мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюришади

06 июн, 09:50 4 064 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Италия футбол федерацияси мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюришади Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор футболи ривожланган хорижий мамлакатлар футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бир қатор мамлакатлар футбол раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, хорижий мамлакатлар тажрибасини юртимизда ҳам йўлга қўйиш борасида кўплаб ислоҳотларни амалга оширяпти.

Ана шундай чора-тадбирлар натижасида Италия футбол ассоциацияси билан ҳам ҳамкорлик бўйича келишувга эришилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Жумладан, Италия мураббийлари ассоциацияси президенти ва Италия футбол федерацияси мураббийлар мактаби раҳбари Ренцо Уливьери ЎФА билан ҳамкорлик қилиш, ўзбекистонлик мураббийлар салоҳиятини ошириш ҳамда Ўзбекистонда футболнинг ривожига ҳисса қўшишга тайёр эканини маълум қилган.

Жаноб Уливьери ҳамда Италия футбол федерациясининг Ёшлар сектори техник координатори, "Аталанта" клуби академияси мутахассиси Стефано Бонаккорсо шу йилнинг 15-23 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, юртимиздаги болалар футболи мураббийлари учун машғулот ўтказиш тартиби, учрашувларга тактик ва жисмоний тайёргарлик кўриш масалалари бўйича ўқув курслари ўтишади.

Манба: www.the-uff.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 215
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 325
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 241
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 150
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар