«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 03:23
ЎЗO‘Z

Месси 5-марта “Олтин бутса” соҳибига айланди

21 мая, 13:26 4 061 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Месси 5-марта “Олтин бутса” соҳибига айланди “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси жорий мавсум якунларига кўра иккинчи марта Испания чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди.

Месси жорий мавсумда майдонга тушган 36 та ўйинда 34 та голга ва 12 та голли пасга муаллифлик қилган. Месси бу борада “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни (26 та гол) ортда қолдирди. 3-ўринни “Барса”нинг яна бир вакили – Луис Суарес 25 та гол билан эгаллади.

Айтиб ўтиш жоиз, Лео қаторасига иккинчи марта Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари номига эришди. Аввалги мавсумда у 37 та гол уришга муваффақ бўлган.

Месси шу тариқа Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурари учун топширилувчи “Олтин бутса” соҳибига айланди. У 68 очко тўплаб, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳдан ўтиб кетди. Салоҳ ҳисобида Англия чемпионатининг 36 та ўйинида урилган 32 та гол бор. 3-ўринни Ҳарри Кейн эгаллади (АПЛнинг 37 ўйинида 30 та гол).

Месси аввал бу мукофотга 2010, 2012, 2013 ва 2017 йилларда сазовор бўлган.

“Олтин бутса” рейтингида урилган тўплар сони чемпионатнинг тегишли коэффициентига кўпайтирилади. Етакчи 5 чемпионатда урилган голлар 2 очко билан баҳоланади.

Қуйида 2017/2018 йиллардаги мавсум бўйича етакчи тўпурарлар ўнталиги келтирилган:

1. Лионель Месси (“Барселона”) — 34 гол (68 очко);
2. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) — 32 (64);
3. Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм Хотспур”) — 30 (60);
4. Роберт Левандовски (“Бавария”) — 29 (58);
5. Чиро Иммобиле (“Лацио”) — 29 (58);
6. Мауро Икарди (“Интер”) – 29 (58);
7. Эдинсон Кавани (“ПСЖ”) – 28 (56);
8. Криштиану Роналду (“Реал”) – 26 (52);
9. Жонас (“Бенфика”) – 34 (51);
10. Луис Суарес (“Барселона”) – 25 (50).




Мавзуга оид янгиликлар
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 42
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 74
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 84
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 53
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 106
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 18
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 68
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 17
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 42
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 74
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 69
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 100
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 43
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 84
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 64
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 24
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 53
  • Бўлимлар