«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:06
ЎЗO‘Z

Умид Аҳмаджонов Дубайда АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари раҳбарлари билан кўришди

04 мая, 23:20 4 078 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Умид Аҳмаджонов Дубайда АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари раҳбарлари билан кўришди Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига кўра Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида қатнашиш учун Дубайга йўл олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Умид Аҳмаджонов Дубайда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти, шунингдек, БАА миллий олимпия қўмитаси президенти билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича келишувга эришди.

Бугун Умид Аҳмаджонов Дубайда КОНКАКАФ вакиллари АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари президентлари билан кўришди. Жумладан, АҚШ футбол федерацияси президенти Карлос Кардейро, Мексика футбол федерацияси президенти Десио де Мария Серрано ва Канада футбол федерацияси президентлари билан суҳбат чоғида футбол ривожи йўлида ўзаро тажриба алмашиш, болалар ва оммавий футбол бўйича мутахассисларни жалб қилиш, маркетинг ва ҳомийларни жалб қилиш масалаларида ҳамкорлик бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Ўз ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш керакки, АҚШ, Канада ва Мексика тарихда биринчи марта 2026 йилга Жаҳон чемпионати қўшмезбонлиги учун даъвогарлик қилмоқда. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, КОНКАКАФ вакиллари учун Осиёда ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилиш ўзаро манфаатли ҳисобланади.

Манба: the-uff.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 63
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 315
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 224
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 157
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар