Шаҳрисабз шаҳрида кураш бўйича халқаро турнир ўтказилди.
Еттинчи бор ўтказилаётган турнирда иштирок этиш учун дунёнинг 29 давлатидан полвонлар ташриф буюрдилар. Мусобақанинг мутлақ вазн тоифасида ўтган финал беллашувида турнирнинг бош соврини — 10 минг АҚШ доллари мукофоти ва олтин медаль — Қашқадарё полвони Шерали Жўраевга насиб этди.
Эронлик Жафар Паҳлавоний иккинчи, қашқадарёлик Илҳом Жўраев ва мўғулистонлик Анар Дорч учинчи ўринларни эгаллади.