«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:05
ЎЗO‘Z

«Пахтакор» сафарда «Металлург» дарвозасига жавобсиз бешта гол урди

19 апр, 21:27 3 523 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Пахтакор» сафарда «Металлург» дарвозасига жавобсиз бешта гол урди Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган «Металлург» – «Пахтакор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Бекободда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Тошкентликар сафида Исмоил Гонсалвеш дубль қайд этган бўлса, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов ва Жасур Яхшибоевлар ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Ушбу ўйинни сайтимиз матнли тарнсляция қилди

Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари ушбу мавсум сафардаги илк ғалабаларини қўлга киритдилар. «Металлург» эса ўз майдонидаги биринчи мағлубиятни тан олди.

«Пахтакор» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 14тага етказиб олди ва иккинчи поғонада бормоқда.

Суперлига, 7-тур

«Металлург» – «Пахтакор» 0:5 (0:2, 0:3)

Голлар:
0:1 - 25 Гонсалвеш, 0:2 - 31 Раҳматуллаев, 0:3 - 74, пенальти Гонсалвеш, 0:4 - 80 Машарипов, 0:5 - 89 Яхшибоев

«Металлург»: Зафар Сафаев, Шаҳзод Шайманов, Исломбек Исоқжонов (Аброр Тошқўзиев, 84), Жасур Ҳасанов, Дилёрбек Ирматов, Шерзод Файзиев, Муҳаммад Исаев (Андрей Шипилов, 84), Аброр Ҳусинов, Зафар Тўраев (Зоҳид Абдуллаев, 66), Павел Смоляченко, Павел Пуришкин.

«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Станислав Андреев, 86), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 86), Исмоил Гонсалвеш, Баҳром Абдураҳимов (Жамшид Искандеров, 78), Владимир Козак, Марко Симич, Тиаго Безерра.

Огоҳлантиришлар: Безерра (26), Файзиев (33), Шораҳмедов (34), Ирматов (48), Суюнов (65), Исоқжонов (73).

Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 90
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 297
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 196
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар