«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 18:43
ЎЗO‘Z

Оғир атлетика бўйича ЖЧда ўзбекистонлик икки спортчи ўз гуруҳида иккинчи бўлди

25 ноя, 19:34 5 637 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оғир атлетика бўйича ЖЧда ўзбекистонлик икки спортчи ўз гуруҳида иккинчи бўлди АҚШнинг Хьюстон шаҳрида оғир атлетика бўйича давом этаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик яна икки нафар спортчи баҳсларда иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳар икки спортчи ҳам оғирлик вазни 85 килограммгача бўлган спортчилар мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.

Жумладан, «B» гуруҳидан ўрин олган спортчилар билан баҳсларга киришган тажрибали Улуғбек Алимов даст кўтаришда 158 кг, силтаб кўтаришда эса 202 кг тошни ўзига бўйсундирди ва иккикураш якунига кўра 360 кг натижа билан «B» гуруҳида иккинчи кўрсаткични қайд этди.

Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир спортчиси Муҳаммад Бегалиев «C» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, у даст кўтаришда 156 кг, силтаб кўтаришда эса 188 кг натижани қайд этди ва иккикураш якунига кўра 344 кг кўрсаткич билан ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.

26 ноябрь куни эрта тонгда 85 кг вазн тоифасида «A» гуруҳи вакиллари баҳсларга киришади ва шундан сўнг ушбу вазн тоифасида якуний натижалар эълон қилинади.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 0
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 0
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 110
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 340
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 178
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 0
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 32
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 20
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 70
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 199
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 139
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 68
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 85
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 130
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 259
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 365
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 553
  • Бўлимлар