«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 22:42
ЎЗO‘Z

Месси Неймарга маслаҳат берди

25 мар, 18:25 3 854 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Месси Неймарга маслаҳат берди «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси собиқ жамоадоши, айни вақтда «ПСЖ» аъзоси бўлган Неймарга «Манчестер Сити» сафига ўтишни маслаҳат қилган. Don Balon манбаси маълумотига кўра, у бразилиялик футболчига «Реал»нинг таклифини қабул қилмаслик кераклигини айтган.

Қайд этилишича, Месси каталонияликлар жамоасининг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»да олиб бораётган ишлардан катта таассурот ҳосил қилган. Унинг фикрича, Неймарга ушбу жамоа ўйини мос келади.

Ўтган ҳафтада ОАВда Неймар парижликлар клуби раҳбариятига ультиматум қўйгани, агар жамоадаги ҳафталик маоши миқдори 1,1 миллион еврога оширилмаса, клубдан кетишини айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шунингдек, у ўзини бахтсиз ҳис қилаётгани сабабли «Барселона»га қайтиш истагида экани айтилганди.

«Реал» эса уни қўлга киритиш учун анча вақтдан буён ҳаракат қилиб келмоқда.

Ҳозирда 26 ёшли ушбу футболчи февраль ойида Франция чемпионатида олган жароҳатини даволаш билан банд. У товонидан олган жароҳатини май ойи охиригача тузатиб, сафга қайтиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Неймар «ПСЖ» сафида барча турнирлар доирасида 30 ўйинда майдонга тушиб, 29 гол урган ва 3 голга узатма берган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 59
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 107
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 188
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 405
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 74
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 90
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 1
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 10
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 26
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 11
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 14
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 50
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 53
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 76
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 44
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 59
  • "Ливерпуль" футболчиси жамоадошининг хотини билан “дон олишиб юргани" маълум бўлди 01 мая, 18:33 346
  • Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди 01 мая, 18:23 95
  • Бўлимлар