«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 13:36
ЎЗO‘Z

Бугун енгилмас боксчиларимиз рингга кўтарилади

17 мар, 14:58 4 841 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун енгилмас боксчиларимиз рингга кўтарилади Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган Қудратилло Абдуқаҳҳаров бугун Малайзиянинг Субанг-Жая шаҳрида навбатдаги жангини ўтказади. 12 раунд этиб белгиланган мазкур тўқнашувда ҳамюртимизга венгриялик Лацло Тоз рақиблик қилади ва “World Boxing Council Silver” чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Лацло Тоз профессионал рингда жами 29 та жанг ўтказиб, шулардан 25 тасини ғалаба (17 нокаут) қозонган ва 1 марта дуранг қайд этган.
Қудратилло Абдуқаҳҳаров эса шу вақтга қадар 13 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини (9 нокаут) ғалаба билан якунлаган.

– Жангга тайёргарлик зўр ўтди. Кайфиятлар ҳам яхши. Жанг учун белгиланган вазнни тўғриладик. Рақибни ҳам ўрганиб чиқдик ва унга қарши жанг усули бор. Барчаси яхши ўтиб, мухлисларни хурсанд қиламиз. Эртанги жангда фақат ва фақат ғалаба учун рингга чиқамиз, – дейди Қудратилло Абдуқаҳҳаров Sports.uz интернет порталига.

Шунингдек, ушбу бокс кечасида яна бир енгилмас боксчимиз Азизбек Абдуғофуров профессионал фаолиятидаги 10-жангни африкалик боксчи Алфонсо Тиссенга қарши ўтказади. Бу боксчи шу вақтга қадар 13 та жангдан 10 тасини ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, яна 1 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган.

Азизбек ҳисобида эса 9 та жанг бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини мағлуб қилган. Шулардан 4 таси нокаутдир.

Мазкур жанглар SPORT TV орқали тўғридан тўғри намойиш этилиши режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 158
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 362
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 13
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 17
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 62
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар