«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:31
ЎЗO‘Z

ОЧЛ-2018. «Локомотив» Қатардан қуруқ қайтди

06 мар, 23:21 4 129 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОЧЛ-2018. «Локомотив» Қатардан қуруқ қайтди ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг 3-турида «Локомотив» сафарда Қатарнинг «Ад-Дуҳайл» клуби меҳмони бўлди.

Биринчи бўлимда Ўзбекистон чемпионини таниб бўлмади. «Локомотив» 25 дақиқа ичида 3 та (!) тўп ўтказиб юборди. Эл-Арабий (икки марта) ва Мсакний ҳимоячиларнинг қўпол хатоларидан фойдаланиб, тошкентликлар дарвозасини осонликча ишғол этишди.

Иккинчи бўлимда «Локомотив» бироз жонланди. 57-дақиқада Нивалдо ва 59-дақиқада Бикмаевнинг голлари эвазига ҳисобдаги фарқ биттага қисқарди. Шундан сўнг, «темирйўлчилар» лоақал 1 очко олиш мақсадида кўплаб ҳужумларни уюштиришди. Бироқ, уларнинг ҳеч бири ўз самарасини бермади.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Эроннинг «Зоб Оҳан» клуби «Ал-Ваҳда»ни 2:0 ҳисобида енгди.

Натижада, 3-тур ўйинларидан сўнг, «Локомотив» гуруҳда 3 очко билан 3-ўринга тушиб кетди. «Ад-Дуҳайл» ҳисобида 9, «Зоб Оҳан» ҳисобида 6 очко бор. «Ал-Ваҳда» бирорта очко тўпламаган.

ОЧЛ-2018. Гуруҳ босқичи, 3-тур
6 март. Доҳа. «Абдуллоҳ бин Ҳалифа» стадиони

Ад-Дуҳаил (Қатар) – Локомотив (Ўзбекистон) - 3:2
Голлар:
Юсуф Эл Араби (9, 19), Юсуф Мсакни (24) - Нивалдо (58), Марат Бикмаев (59)

Ад-Дуҳаил: 40.Амин Лекомт, 22.Мурод Нажи, 4.Лукас Мендес, 18.Султон Ал Браке, 2.Муҳаммад Муса, 28.Юсуф Мсакни, 10.Нам Тэ Хи, 8.Луиз Жуниор, 12.Карим Будиаф (15.Б. Алрави, 72), 19.Алмуаз Али (7.Исмоил Муҳаммад, 69), 9.Юсуф Эл Араби

Локомотив: 1.Игнатий Нестеров, 22.Санжар Шоаҳмедов, 33.Олег Зотеев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 7.Садриддин Абдуллаев (77.Диёр Туропов, 57), 27.Сардор Рашидов (19.Ҳусниддин Ғофуров, 80), 15.Сардор Мирзаев (6.Нивалдо, 56), 5.Кахи Махарадзе, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев

Огоҳлантиришлар: Султон Ал Браке 12, Марат Бикмаев 41, Диёр Туропов 89.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 102
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар