«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 14:27
ЎЗO‘Z

Полвонларимиз Осиё чемпионатида 15 та медални қўлга киритди

05 мар, 20:10 4 947 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Полвонларимиз Осиё чемпионатида 15 та медални қўлга киритди Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур мусобақада спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тўртта олтин, бешта кумуш ва олтита бронза медални қўлга киритди.

Юнон-рум кураши бўйича ўтказилган баҳсларда 63 килограммгача бўлган вазн тоифасида Елмурат Тасмурадов олтин медални қўлга киритган бўлса, Рустам Ассакалов, Мўминжон Абдуллаев кумуш, Ислом Баҳромов, Мирзобек Раҳматов, Арам Варданян бронза медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, аёллар курашида 59 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Набира Есенбаева шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Эркин кураш беллашувларида барча рақибларини мағлубиятга учратган Ихтиёр Наврўзов, Магомед Ибрагимов ҳамда Давит Модзманашвили ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади.

Финалгача бўлган учрашувларда зафар қучган Маҳмуджон Шавкатов ва Рашид Қурбонов терма жамоамизга кумуш медални келтирди.

Ўз вазн тоифасида Аббос Раҳмонов, Темур Усмонохунов, Азиз Солиев учинчи поғонани эгаллади.

Чемпионат якунида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 156
  • U23 Осиё Кубоги ярим финал баҳси. Япония иккинчи финалчига айланди! 30 апр, 00:43 338
  • Ши Тэ Йонг: "Бизда ҳали олимпиадага чиқиш имконияти бор" 30 апр, 00:32 334
  • Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда? 30 апр, 00:03 651
  • Тимур Кападзе тарихий натижа қайд этилганидан сўнг нималар деди? 29 апр, 23:06 455
  • Ўзбекистон U23 терма жамоаси Олимпиадада қайси гуруҳдан жой олади? 29 апр, 22:30 487
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 21
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 30
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 16
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 36
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 135
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 70
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 25
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 24
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 147
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 82
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 156
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 91
  • Бўлимлар