«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:39
ЎЗO‘Z

Умид Аҳмаджонов: “Футболчи ўз устида ишлаши шарт, акс ҳолда унга лицензия берилмайди”

18 фев, 17:15 4 085 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Умид Аҳмаджонов: “Футболчи ўз устида ишлаши шарт, акс ҳолда унга лицензия берилмайди” Эндиликда Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Тест-синовлари махсус инновацион технологик воситалар орқали ўтказилаётган бўлиб, шу пайтга қадар Суперлиганинг 6 клуби нормативларни топширишга улгурди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов нормативларни футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб бориш мунтазам равишда амалга оширилиб, бу жараён терма жамоа фойдасига ишлашини айтиб ўтди.

Аҳмаджонов ассосиация Матбуот хизматига интервью берар экан 40 нафарга яқин футболчи нормативлардан ўта олишмаганини ва футболчилар ўз устиларида ишлашмаса, белгиланган лицензияларни олишмаслигини таъкидлади.

“Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини доимий равишда назорат қилиб бориш мақсадида улардан нормативлар қабул қилиш амалиётини ўзбек футболи тарихида биринчи марта йўлга қўйдик.

Суперлига клублари ўтган йил дастлабки нормативларни топширишган ва натижалар анча салбий чиққанди. Ўшанда барча клублардаги футболчиларга февраль ойигача муҳлат берилиб, янги мавсум бошланишидан аввал улардан яна бир бор нормативлар қабул қилиниши эълон қилинганди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси илмий-методик гуруҳи мутахассислари футболчилардан иккинчи нормативларни қабул қилишни бошлаб юборишди. Ҳозиргача 6 та клуб футболчилари нормативлар топширишди.

Биринчи нормативлар билан иккинчи нормативлар натижаларини солиштирганда 30-40 га яқин футболчининг натижаларида ижобий томонга ўзгариш бўлмаганини кўриш мумкин.

Агар футболчилар ўз устиларида ишлашмаса, жисмоний ҳолатларини яхшилаб боришмаса, белгиланган лицензияларни олишмайди. Ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати ва натижаларини шахсан ўзим назорат қилиб боряпман.

Терма жамоаларимиз Халқаро майдонларда натижа кўрсатишини, Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларига йўлланма олишини истасак, биринчи навбатда, футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатини яхшилашимиз зарур”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умид Аҳмаджонов Ўзбекистонда спорт тизимини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлаб ўтганди.
Умид Аҳмаджонов, Футболчи, Суперлига




Мавзуга оид янгиликлар
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 0
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар