«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:51
ЎЗO‘Z

Ла лига. «Барселона» ғалаба қозонди

18 фев, 01:25 3 183 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ла лига. «Барселона» ғалаба қозонди Испания Ла лигасининг 24-тури доирасида "Барселона" сафарда "Эйбар" меҳмони бўлди ва осон бўлмаган ғалабани қўлга киритди.

Мезбонлар бутун учрашув давомида каталонияликларга нисбатан прессинг қўллаб, ҳужумкор ўйин намойиш қилишга ҳаракат қилди. Бу Вальверде шогирдлари учун айрим қийинчилик юзага келтириш билан бирга, баъзи вазиятларда қулайлик ҳам яратди. Хусусан, баҳснинг 16-дақиқасида "Барса" қарши ҳужумда мезбонларни жазолади. Мессининг идеал узатмасидан кейин Суарес бирга-бир вазиятга чиқди ҳамда дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб "Эйбар" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Орельяна жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган хафли зарба натижасида тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди.

Биринчи бўлим тугашига 8 дақиқа қолганида дарвоза устунини пойлаш навбати Мессига келди. Леонинг узатмасидан кейин Суарес чап қанотдан дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. У дарвозабонни алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида зарба бермасдан, тўпни орқадан етиб келган Лионелга етказишга қарор қилди. Аргентиналик футболчининг зарбасидан кейин олис устунга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлим ўрталарида "Эйбар" майдонда ўн киши бўлиб қолди: ҳиссиётларини жиловлай олмаган Орельяна иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Ўйин сўнгида "Барселона" иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. Коутиньо диагонал узатма билан ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Видални тўп билан таъминлади. Алеиш тўпни тўхтатмасдан жарима майдончасидаги Мессига етказди. Лионелнинг бирга-бир вазиятда берган зарбасини Дмитрович қайтарди. Чап қанотдан ёрдамга келган Альба ўнг оёғи билан дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди.

Шу тариқа, "кўк-анорранглилар" Ла лигада кетма-кет иккита дурангдан кейин ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Каталонияликлар ўз очколарини 62тага етказиб, "Атлетико" билан фарқни 10 очкога етказишди.

Испания Ла лигаси, 24-тур
"ЭЙБАР" - "БАРСЕЛОНА" 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар
: 0:1 – 16 Суарес, 0:2 – 88 Альба.
Эйбар – Дмитрович, Арбилья, Рамис (Ломбан, 46), Хосе Анхель, Пенья, Дани Гарсия, Диоп (Эскаланте, 74), Жордан (Шарлес, 83), Орельяна, Инуи, Кике.
Барселона – тер Штеген, Умтити, Пике, Альба, Паулиньо (Алеиш Видаль, 74), Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 90), Бускетс, Ракитич, Иньеста (Коутиньо, 63), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Иньеста (48), Орельяна (58), Диоп (66).
Четлатиш: Орельяна (66).

Манба: stadion.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 0
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар